Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Эронда инсон ҳуқуқлари бузилишини текшириш учун миссия тузади
БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши Эрондаги намойишлар чоғида инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларини текшириш бўйича халқаро миссия тузиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди.
Ҳужжатни 47 делегациядан 25 таси маъқуллади. Олти давлат, жумладан Арманистон, Хитой ва Куба қарши овоз берди, 16 давлат, жумладан Ўзбекистон бетараф қолди.
Миссиянинг вазифаси Эронда 2022 йил 16 сентябрда бошланган норозилик намойишлари билан боғлиқ инсон ҳуқуқлари бузилиши бўйича мустақил текширув ўтказишдан иборат бўлади.
Миссия 2023 йил ёзида бўлиб ўтадиган Кенгашнинг 53-сессиясига ўз фаолияти тўғрисида оғзаки маълумот тақдим этиши керак.
Аввалроқ Эронда намойишлар чоғида қўлга олинган эркак ва аёллар маҳаллий қамоқхоналарда жинсий зўравонлик ва қийноқларга учрагани хабар қилинган эди.
Қайд этилишича, маҳбусларга нисбатан жинсий зўравонлик ҳақидаги хабарларнинг аксарияти Эрон ғарбидан келган, бу ерда аҳолининг асосий қисмини курдлар ташкил қилади. Айни пайтда CNN камида 11 та шундай ҳолатдан хабардор. Баъзи ҳолларда, қамоқхона расмийлари намойишчиларнинг оилаларини шантаж қилиш учун жинсий зўравонлик ҳаракатларини видеотасвирга олишган.
Эрондаги оммавий норозилик намойишлари 16 сентябр куни, 22 ёшли Маҳса Аминий ўлимидан кейин бошланган эди. Расмий маълумотларга кўра, у рўмолни нотўғри ўрагани учун полиция томонидан ушланган ва сўроқ пайтида юрак хуружидан вафот этган. Бироқ, ижтимоий тармоқларда унинг полиция ходимлари томонидан калтакланганидан кейин ўлгани ҳақида хабарлар тарқалган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
10:48 / 22.05.2025