Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия Ўзбекистонга ЖСТга аъзо бўлиш жараёни доирасида техник ёрдам кўрсатади
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Бадриддин Обидов Буюк Британия элчиси Тим Торлот билан учрашди.
Учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини қўллаб-қувватлаш бўйича келгусидаги ўзаро ҳамкорлик амалий жиҳатлари, GSP+ преференциялари кенгайтирилган тизими доирасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, жорий йил 30 ноябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Британия кенгаши навбатдаги 26-йиғилишини ўтказиш ташкилий масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар икки мамлакат ишбилармон доиралари кенгашда иштирок этишга қизиқиши ортиб бораётганини қайд этди. Бугунга қадар турли соҳаларда фаолият юритаётган 200 га яқин етакчи компаниялар тадбирда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган.
Хориж томони Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш жараёни доирасида мамлакатга консалтинг ва техник ёрдам кўрсатиш орқали қўллаб-қувватлашни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
Мавзуга оид
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
09:22 / 23.05.2025
Британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларга жалб қилинади
10:39 / 20.05.2025
Британия, Франция ва Канада Исроилга «аниқ чоралар» билан таҳдид қилди
13:15 / 13.05.2025