Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия компанияси Ўзбекистонда ўзининг биринчи меҳмонхонасини очади
Туризм соҳаси мутахассисларига мўлжалланган FVW/TravelTalk ихтисослаштирилган сайёҳлик журнали веб-саҳифасида Германия сайёҳлик ассоциацияси президенти Норберт Фиебиг бошчилигидаги немис туроператорлари делегациясининг Ўзбекистонга сафари тафсилотларига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Унда маълум қилинишича, мазкур делегация амалий сафари Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси ва Silk Road Samarkand халқаро сайёҳлик маркази томонидан ташкил этилган.
Маълум қилинганидек, Туризм ва маданий мерос вазирлигида ўтказилган учрашувда Ўзбекистон туристик салоҳиятини Европада кенг тарғиб қилиш ва европалик сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида Destination Forum лойиҳасини амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.
Ўзбекистон туризм салоҳиятини катта тажрибага эга бўлган DTV ассоциацияси маркетинг ресурсларидан фойдаланган ҳолда кенг тарғиб қилиш, Ўзбекистон дунёдаги энг хавфсиз давлатлардан бири эканини дунёга кўрсатиш, Германиядан Самарқанд шаҳрига тўғридан тўғри чартер ҳаво қатновларини йўлга қўйиш, биргаликда “Ўзбекистон” сайёҳлик брендини Европага олиб чиқиш, DTV таркибига кирувчи энг йирик ва энг салоҳиятли туристик ташкилотлар ҳамда операторлар сафарларини ташкил этиш каби масалалар юзасидан музокаралар олиб борилди.
Нашр меҳмонхона бизнесида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаларига эътибор қаратар экан, “коронавирус пандемиясига қарамасдан, Ўзбекистонда меҳмонхона ўринлари сони сўнгги йилларда қарийб уч бараварга кўпайди”, деб ёзади.
FVW хабарига кўра, 2023 йил баҳорида Германиянинг Deutsche Hospitality компанияси Ўзбекистонда ўзининг биринчи Intercity Hotel Tashkent меҳмонхона брендини очишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025