Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент тиббиёт академиясига Ҳиндистоннинг Neo institute ташкилоти томонидан тиббий адабиётлар тақдим этилди
Жорий йилдан Тошкент тиббиёт академияси таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида халқаро лойиҳаларни йўлга қўйди. Мазкур лойиҳалар доирасида Ҳиндистоннинг Neo institute ташкилоти 250 млн сўм қийматидаги тиббий адабиётларни совға қилди.
23 ноябр куни Тошкент тиббиёт академиясида бўлиб ўтган учрашувда Ҳиндистондаги Neo institute ташкилоти ўзбекистонлик тиббиёт йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун умумий қиймати 250 млн сўмлик тиббий адабиётларни совға қилди.
Жорий йилнинг август ойида ТТА халқаро фаолиятини кенгайтириб, Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида ўз ваколатхонасини очган эди. Мазкур ваколатхона Тошкент тиббиёт академияси раҳбарияти, ходимлари, профессор-ўқитувчиларининг Ҳиндистондаги йирик клиникалар, таълим масканларида малака оширишини таъминлаш мақсадида очилган. Шунингдек, хорижлик талабаларнинг ҳам Тошкент тиббиёт академиясида таълим олишини йўлга қўйиш кўзланган бўлиб, 2022-2023 ўқув йилининг ўзида Ҳиндистондан 250 нафарга яқин ёшларнинг таълим олиш учун келиши режалаштирилган.
Ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши Neo institute томонидан эътироф этилди ва бундан кейин ҳам ҳамкорликда қўшма илмий лойиҳалар яратилишига келишиб олинди.
Тошкент тиббиёт академияси матбуот хизмати
Мавзуга оид
20:49 / 07.05.2025
Ҳиндистонлик талаба Тошкент тиббиёт академиясидаги таълимни расво деб атади. Вазирлик рад этди
20:07 / 13.03.2024
Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди
15:05 / 31.03.2023
Тошкент тиббиёт академиясига халқаро ҳамкорлик доирасида сунъий нафас олиш ускуналари совға қилинди
10:25 / 29.03.2023