Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украиналик жарроҳлар Россия зарбалари остида қандай операция қилишаётганини кўрсатишди
Россиянинг ракета зарбалари оқибатида Киев шифохонаси электр таъминотидан узилди. Бу пайтда боланинг юрагида жарроҳлик амалиёти ўтказилаётган эди.
Киевдаги Юрак институтида Россия зарбалари оқибатида чироқ ўчиб қолди. Бу вақтда боланинг юрагида жарроҳлик операцияси ўтказилаётганди.
Институт директори Борис Тодуров жарроҳлар қандай шароитларда ишлаётгани акс этган видеороликни эълон қилди.
Унинг таъкидлашича, шифокорлар фақат шошилинч операцияларни бажаришда давом этмоқда, аммо «шундай ностандарт вазиятда ҳам улар бирорта беморни йўқотмаган».
23 ноябр куни Россия Украинанинг муҳим инфратузилмаларига навбатдаги зарбаларни берди. Киев талаби билан чақирилган БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилишида Россия вакили Валерий Небензя бундай зарбаларни «Украинага Ғарб қуроллари етказилиши ва Киевнинг Россия устидан ҳарбий ғалаба қозониши ҳақидаги чақириқларига жавоб» деб атади.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025