Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ёнғинни ўчиришга чақирилган ёнғин-қутқарув машинаси ЙТҲга учради
Ёнғин қутқарув машинаси Шаҳрисабз шаҳридаги чорраҳалардан бирида Cobalt билан тўқнашган.
Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, бугун, 2022 йил 25 ноябр куни соат тахминан 18:25 ларда Шаҳрисабз шаҳар ФВБга шаҳарнинг Катта навқат кўчасида дарахт ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Шундан сўнг 4-сонли ёнғин-қутқарув бўлимидан Isuzu русумли ёнғин-қутқарув машинаси воқеа жойига жўнаган. Махсус машина ҳаракатланиб бораётган вақтда Шаҳрисабз шаҳрининг Ипак йўли ва Тарағай Баҳодир кўчалари чорраҳасида қарама-қарши йўналишдан келаётган Cobalt машинаси билан тўқнашув содир бўлган.

Оқибатда, Cobalt машинаси ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Ҳозирда ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
20:21 / 24.05.2025
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида автомобил бошқарган ўқувчилар аниқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
18:17 / 19.05.2025