Улуғнордаги мактабда ўқувчи ўқитувчини урди
«Безори» қиз 7-синф ўқувчиси. У стол устидан сакраб ўтиб, ўқитувчини тепган.

Фото: Вид
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятидаги мактаблардан бирида ўқувчи қиз бошқа синфхонадаги дарсга халал бериб, ўқитувчига ҳужум қилгани акс этган видео тарқалди. Андижон вилоят ИИБ хабарига кўра, бу ҳолат Улуғнор тумани, «Мингчинор» МФЙда жойлашган 17-сонли умумтаълим мактабида содир бўлган.
Видеода ўқитувчи 7-синф ўқувчиси бўлган қизга танбеҳ бергани, шундан сўнг улар ўртасида тортишув юзага келганини кўриш мумкин.
Тортишув жанжалга айланиб, қиз стол устидан сакраб ошиб ўтади ва ўқитувчини тепади. Бошқа ўқитувчилар уларни ажратиб қолишган.
Баҳс нимадан келиб чиққани ҳозирча маълум қилинмади.
«Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Вазиятга тўлалигича ойдинлик киритилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади», – дейилади ИИБ хабарида.
Мавзуга оид

13:58 / 29.04.2025
Хоразмда мактаб директори сочини ўрмаган ўқувчи қизни калтаклади

12:03 / 19.04.2025
“120 тезликда тормоз ишламай қолди” – Наманганда икки ўқувчи ижарага олинган Spark’да ЙТҲга учради

20:42 / 17.04.2025
Хоразмда 7-синф ўқувчиси тунги клубда раққосалик қилаётгани аниқланди

16:07 / 16.04.2025