Жаҳон | 21:04 / 26.11.2022
14454
1 дақиқада ўқилади

Америкалик эркак кемадан океанга қулади ва сувда 15 соат қолиб кетди 

Американинг Мексика кўрфазида ёш йигит Carnival Valor круиз кемасидан океанга қулаб тушди. Соҳил қутқарувчилари уни 15 соатдан кейин топишди. Шунга қарамай эркак тирик қолди. 

Фото: DVIDS

New York Post хабарига кўра, у синглиси билан бирга овқатланган ва ҳожатхонага кетиб, қайтиб келмаган. Синглиси унинг ғойиб бўлгани ҳақида фақат эртаси куни хабар қилган. Шундан сўнг, круиз кемаси Янги Орлеанга қайтиб кетган. Қутқарувчилар эса қидирув ишларини бошлаган ва тахминан 15 соатдан кейин уни топишган.  

Эркак Нью-Орлеандаги шифохоналардан бирига ётқизилди. Шифокорлар жабрланувчида оғир гипотермия, шок ва сувсизланиш аломатларини қайд этишди. Ҳозирда унинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда. Қутқарувчилар бу эркакнинг тирик қолганини мўъжиза деб ҳисоблашмоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид