Қўшимча функционаллар
- 
                  Тунги кўриниш 
ЖЧ-2022. Мбаппе дубли эвазига Данияни мағлуб этиб, Францияни 1/8 финалга олиб чиқди
ЖЧ-2022 D гуруҳи 2-тури доирасида Франция миллий жамоаси Данияга қарши саф тортди.
«Stadium 974»да ўтган учрашувнинг 61-дақиқасида Мбаппе ҳисобни очган бўлса, 7 дақиқадан кейин Кристенсен мувозанатни тиклади – 1:1.
86-дақиқада катта саҳнага яна Мбаппе чиқди. Гризманнинг узатмасидан кейин Килиан Шмейхель дарвозасини ишғол этди – 2:1.
 
Шу тариқа, Франция 2-турдан кейин 6 очко билан нимчоракфиналга йўлланма олди. Австралия (3 очко) 2-ўринда, Дания (1) ва Тунис (1) 3-4-ўринларни эгаллаб турибди.
ЖЧ-2022. D гуруҳи. 2-тур
Франция – Дания 2:1
Голлар: 1:0 – 61 Мбаппе, 1:1 – 68 Кристенсен, 2:1 – 86 Мбаппе.
Франция – Льорис, Кунде, Варан (Конате, 75), Упамекано, Эрнандес, Рабьо, Тчуамени, Жиру (Тюрам, 63), Гризманн, Дембеле (Коман, 75), Мбаппе.
Дания – Шмейхель, Кристенсен, Кристенсен, Андерсен, Нельссон, Мэле, Эриксен, Хейбьерг, Дамсгор (Дольберг, 73), Линдстрем (Нергор, 85), Корнелиус (Брэйтуэйт, 46).
Огоҳлантиришлар: Кристенсен (20), Корнелиус (23), Кунде (43).
Мавзуга оид
 
                        02:01 / 15.12.2022
ЖЧ-2022. Франция Марокашни мағлуб этиб, иккинчи финалчига айланди
 
                        02:08 / 11.12.2022
ЖЧ-2022. Франция Англияни мағлубиятга учратиб, яримфиналнинг сўнгги иштирокчисига айланди
 
                        22:05 / 04.12.2022
ЖЧ-2022. Франция Польшани мағлуб этиб, чоракфиналга йўлланма олди
 
                        02:11 / 23.11.2022
 
               
             
               
            