Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сардор Умрзоқов: “Сирдарёдаги инфратузилма объектлари қурилишида ресурсларни 30 фоизгача тежаш тартиби жорий қилинади”
Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов раислигида Сирдарё вилоятида ўтказилаётган йиғилишда Яшил макон дастурини амалга оширишда вилоятни намунавий ҳудудга айлантириш ҳамда инфратузилма объектлари қурилишида бир сўм ҳам ўғирланмайдиган, коррупциясиз шаффоф тизим яратиш ҳақида гапирилди.
Яшил макон дастурини амалга оширишда Сирдарё вилояти намунавий ҳудудга олиб чиқилади.
Бунинг учун янги чоралар амалга оширилади:
- барча фермерлар томонидан дала четларига тут ва узум экиш тизими йўлга қўйилади;
- вилоятнинг барча маҳалласида райҳон ва ялпиз экиш, қайта ишлаш ва сотиш намунавий тизими яратиш.
Ушбу ташаббусни амалга ошириш учун барча шароитлар яратилади.
Яна бир ташаббус – вилоятда инфратузилма объектлари қурилишида ресурсларни 30 фоизгача тежаш намунаси.
Ушбу ташаббусни амалга оширишга масъул ва жавобгар - вилоят прокурори бўлади. Бир сўм ҳам ўғирланмайдиган, коррупциясиз шаффоф тизим яратилади, деди Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов.
Мавзуга оид
08:13 / 27.05.2025
Ҳаж зиёратига юборишга уринган шахслар ушланди
17:59 / 18.04.2025
«Эсингиз борида этагингизни ёпиб олинг» — Турдимов хусусий корхоналар раҳбарларини солиқдан қочмасликка чақирди
17:39 / 28.02.2025
Сирдарё ва Оқолтин туманларига янги ҳоким тайинланди
13:45 / 26.02.2025