Жаҳон | 23:59 / 26.11.2022
16898
6 дақиқада ўқилади

Зарба остидаги Херсон ва Донбассга келган MLRS. Уруш суратлари

Россия қўшини Херсондан 11 ноябр куни чекинганди — энди эса шаҳарни тинимсиз ўққа тутмоқда. Озод этилган Херсон шаҳри ҳарбий маъмурияти раҳбари Галина Луговаянинг сўзларига кўра, бир ҳафтанинг ўзида россияликларнинг зарбаларидан тинч аҳоли вакилларидан 15 киши ҳалок бўлди, шундан бир нафари чақалоқ. Шунингдек, шаҳарнинг муҳим инфратузилма объектлари шикастланган — одамлар электр ва сувсиз қолишган. Фақат «Украина темирйўллари» Киевдан Херсонга поезд ҳаракатини йўлга қўйиб, шаҳарнинг олдинги ҳаётини эслатмоқда.

Қуйида 25 ноябр, урушнинг 275-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Озод этилган Херсон россияликлар томонидан яна ўққа тутилди

Кўп квартирали уйдаги трубадан ёмғир сувини тўплаётган киши. Ноябр ойи бошида россиялик ҳарбийлар Херсондан чиқиб, Днепрнинг чап соҳилига ўтишганди. Чекиниш чоғида улар  шаҳарнинг муҳим инфратузилмаларини вайрон қилишган, жумладан энергетика ва ичимлик суви таъминоти объектларини ҳам. Фото: Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA
Херсонлик аёл дарахтдан ўтин тайёрламоқда. Россияликларнинг Украинадаги энергетика объектлари бўйлаб ёппа зарбалари оқибатида электр ўчган. 25 ноябр куни Украина энергетика вазирлиги бутун мамлакатда истеъмолчиларнинг 70 фоизи учун энергия таъминоти тикланганини хабар қилди. Фото: Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA
Украинага фургонларда турли мамлакатлардан келган кўнгиллилар одамларни текинга янги тайёрланган пиццалар билан овқатлантирмоқда. Улар ҳозирча Херсонда қолади
Херсонда текин егулик учун навбат
Шаҳар хизмати ходимлари шаҳар ўққа тутилиши вақтида ҳалок бўлган аёл жасадини олиб кетишмоқда. Фотосуратда ўнг томонда — унинг қизи. Херсон шаҳри ҳарбий маъмурияти раҳбари Галина Луговаянинг хабар қилишича, 20 ноябрдан 25 ноябрга қадар россияликларнинг шаҳар бўйлаб йўллаган зарбалари оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 15 киши ҳалок бўлган, улардан бири чақалоқ.
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Шаҳар хизмати ходимлари отишма вақтида ўз машинасида ҳалок бўлган аёл жасадини олиб кетишмоқда
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Херсон шаҳри ҳарбий маъмурияти раҳбари Галина Луговаянинг сўзларига кўра, ўтган ҳафтада шаҳар 74 бор ўққа тутилди
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA

Донбасс шимолидаги украин ҳарбийлари 

Украинларнинг «Град» баравар ўт очиш реактив тизимидан ўт очилиши
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Донецк областидаги олдинги чизиқда ҳаракатланаётган украин ҳарбийлари
Roman Chop / AP / Scanpix / LETA
Ярадор украин аскари Бахмутдаги шифохонада, Донецк области
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украинларнинг MLRS баравар ўт очиш реактив тизими Донецк областидаги олдинги чизиқда
Roman Chop / AP / Scanpix / LETA
MLRS — баравар ўт очиш реактив тизими сифатида қўлланадиган универсал учириш қурилмаси. Украинага бундай техникани Германиядан етказиб беришади. Донбассда MLRS илк бор тасвирга тушди
Roman Chop / AP / Scanpix / LETA

Украина темирйўллари ва поездлар тикланиши 

Ишчилар Харкив областидаги темирйўлни таъмирламоқда. Августдан буён Украина қуролли кучлари Ғарбдан олинган артиллерия ёрдамида (айниқса узоқ масофага аниқ зарба бера олувчи HIMARS тизимлари) Донбасс ва Харкив областидаги темирйўл станцияларига, шунингдек уларнинг атрофидаги ўқ-дори омборларига зарбалар йўллаган. Украина шу йўл билан Россия қўшинларининг таъминотини бузишга муваффақ бўлган ва бу устунлик эвазига муваффақиятли қарши ўтказган
Vyacheslav Madiyevskyy / Reuters / Scanpix / LETA
Киевда ишчилар поездга кўмир юкламоқда. Ноябр ойи ўрталарида «Укрзалізниця» компанияси («Украина темирйўллари») «Билет к победе»​​​​​​ лойиҳасини ишга ​туширди — бу озод этилган ёки ҳозирча оккупацияда бўлган украин шаҳарларига чипталарни қўлга киритиш имконини беради (оккупация остидаги шаҳарларга поездлар улар озод этилиши биланоқ йўл олиши ваъда қилинмоқда). Киевдан озод этилган Херсонга илк рейсда 200 киши саёҳат қилган. Фото: Jeff J Mitchell / Getty Images
Ишчилар темирйўл составини тартибга келтирмоқда. Урушга қадар «Украина темирйўллари»ни самарасизлик учун тез-тез танқид қилишган ва коррупцияда гумонлашган, аммо энди компания — мамлакатда одатий ҳаёт тарзига қайтишнинг рамзларидан бирига айланди.
Jeff J Mitchell / Getty Images

Россия армиясининг Чорнобайивкада ташлаб кетилган базаси 

Украин ҳарбийси Чорнобайивкадаги «Херсон» халқаро аэропортига яқин ҳудудни текшириб чиқмоқда. Россия армияси аэропортни урушнинг илк кунларидаёқ эгаллаб олган, шундан кейин бу ҳудуд бир неча ой давомида мунтазам равишда украин ҳарбийлари томонидан ўққа тутилган. Чорнобайивка худди Херсон каби 11 ноябр куни Украина қуролли кучлари назоратига ўтди
Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA
Россияликларнинг шикастланган техникалари
Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийлари аэропорт ҳудудида портловчи буюмлар бор-йўқлигини текширмоқда
Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA

Мавзуга оид