Жаҳон | 15:02 / 27.11.2022
31127
6 дақиқада ўқилади

Россиянинг Днепр соҳилидаги янги мудофаа чизиғи ва тиззагача лойга ботган аскарлар. Уруш суратлари

Озод этилган Херсонда электр таъминоти тикланмоқда — аммо яқинда бу ердан чекинган россиялик ҳарбийлар шаҳарни ўққа тутмоқда, шу туфайли аҳоли шаҳарни машиналар ва Херсон-Киев йўналишида тикланган темирйўл рейслари орқали тарк этмоқда. Украина ва Россия навбатдаги асирлар алмашинувини амалга оширди. Россия Днепр бўйлаб навбатдаги ракета зарбаси йўллади — хусусий сектордаги етти уй шикастланган, жабрланганлар бор. 

Қуйида 26 ноябр, урушнинг 276-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

РФ армиясининг Днепр чап соҳилидаги ҳарбий хизматчилари 

Днепр дарёсининг чап соҳилида, Запорижжя области ҳудудида турган россиялик ҳарбий хизматчи. Россия қўшини ушбу областнинг жанубдаги учдан икки қисмини, жумладан Мелитопол, Бердянск ва Энергодар (Запорижжя АЭС шу ерда жойлашган) шаҳарларини босқин бошидаёқ эгаллаб олганди. Област маркази саналган Запорижжя шаҳри Украина назоратида қолмоқда.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Днепр дарёсининг чап соҳилида, Запорижжя области ҳудудида пулемёт чуқури атрофида турган россиялик ҳарбий хизматчилар
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Днепр дарёсининг чап соҳилида, Запорижжя области ҳудудида жанговар позициядаги россиялик аскар.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Фронт чизиғидаги Бахмутда лойгарчилик

Бу тасвирлар бир неча кун муқаддам Украина қуролли кучларининг Бахмутдаги окопларида олинган. Уларни Биринчи жаҳон уруши вақтида Пашендейле учун жанглар вақтида олинган фотосуратлар билан таққослашмоқда. Ўшанда Германия ва Антанта иттифоқи кучлари бир неча ой мобайнида Белгиянинг ботқоқли ҳудудларидаги окопларда, кучли ёмғирлар шароитида позицион жанглар олиб боришган — аммо икки томондан ҳам ўн минглаб аскарлар ҳалок бўлса ҳам, фронт чизиғи олдинга силжимаган. Бахмут учун фаол ҳарбий ҳаракатлар август ойи бошидан буён давом этмоқда, жангларда «Вагнер» жангчилари фаол иштирок этмоқда. 

Фото: Виктор Боринец
Фото: Виктор Боринец
Фото: Виктор Боринец

Аннексия қилинган «ДХР»га ҳарбий асирликдан қайтган аскарлар

«Молодая республика» ватанпарварлик ташкилоти аъзоси бўлган қиз Донецк областининг Харцизск шаҳрида «ДХР» ҳарбий хизматчиси либосига Георгиев лентасини тақиб қўймоқда. Бу 24 ноябр куни Украина томони билан ўтказилган асирлар алмашинуви доирасида Россия томонидан аннексия қилинган регионга қайтган аскарлардан бири.
Alessandro Guerra / EPA / Scanpix / LETA
Украина билан асирлар алмашинуви доирасида қайтарилган аскар оиласи даврасида
Alessandro Guerra / EPA / Scanpix / LETA
Харцизскдан сафарбар қилинган аскар (Донецк областининг Россия томонидан аннексия қилинган қисмида) Украина билан асирлар алмашинувидан кейин онаси билан кўришмоқда.
Alessandro Guerra / EPA / Scanpix / LETA

Отишмалардан кейин Херсон аҳолиси эвакуация қилинмоқда

 

Херсондан чиқишдаги машиналар. Россия ҳарбийлари уруш бошидан буён эгаллаб турган Украинадаги ягона регион маркази ноябр ойининг биринчи ўн кунлигида ташлаб чиқилди ва шундан кейин Россия томонидан мунтазам равишда ўққа тутилмоқда.
Mykola Synelnikov / Reuters / Scanpix / LETA

 

Херсон вокзалида украин полицияси Херсон-Киев тезюрар поезди йўловчиларининг ҳужжатларини текширмоқда. Херсон билан темирйўл алоқаси шаҳар озод этилиши биланоқ тикланди ва шаҳарнинг кўплаб аҳолиси россияликлар зарбаларидан қочиш учун поезд орқали шаҳарни тарк этмоқда. Фото: Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Херсон-Киев поезди йўловчиси Херсон вокзалида вагонга чиқишдан олдин телефонини кўздан кечирмоқда
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA

Днепр ўққа тутилиши оқибатлари 

Днепрда россияликлар зарбасидан ёниб харобага айланган уйлар. Днепропетровск области полициясига кўра, етти уй яксон бўлган.
Mykola Synelnykov / Reuters / Scanpix / LETA
Днепрда россияликлар ракетасидан кучли даражада шикастланган уйдаги қутқарувчилар
Mykola Synelnykov / Reuters / Scanpix / LETA

Донбасс шимолидаги украин ҳарбийлари

Украинларнинг «Град» баравар ўт очиш реактив тизимидан ўт очилиши
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Донецк областидаги олдинги чизиқда ҳаракатланаётган украин ҳарбийлари
Roman Chop / AP / Scanpix / LETA
Ярадор украин аскари Бахмутдаги шифохонада, Донецк области
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украинларнинг MLRS баравар ўт очиш реактив тизими Донецк областидаги олдинги чизиқда
Roman Chop / AP / Scanpix / LETA
MLRS — баравар ўт очиш реактив тизими сифатида қўлланадиган универсал учириш қурилмаси. Украинага бундай техникани Германиядан етказиб беришади. Донбассда MLRS илк бор тасвирга тушди
Roman Chop / AP / Scanpix / LETA

Россия армиясининг Чорнобайивкада ташлаб кетилган базаси

Украин ҳарбийси Чорнобайивкадаги «Херсон» халқаро аэропортига яқин ҳудудни текшириб чиқмоқда. Россия армияси аэропортни урушнинг илк кунларидаёқ эгаллаб олган, шундан кейин бу ҳудуд бир неча ой давомида мунтазам равишда украин ҳарбийлари томонидан ўққа тутилган. Чорнобайивка худди Херсон каби 11 ноябр куни Украина қуролли кучлари назоратига ўтди
Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA
Россияликларнинг шикастланган техникалари
Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийлари аэропорт ҳудудида портловчи буюмлар бор-йўқлигини текширмоқда
Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA

Мавзуга оид