Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2050 йилгача Марказий Осиёда 5 миллион иқлим муҳожири пайдо бўлади
Иқлим ўзгаришлари сабаб Ер юзи минтақаларида пайдо бўладиган иқлим муҳожирлари ҳақида Жаҳон банки ҳисоб-китоблари ҳақида маълумот берилди.
28 ноябр куни Ўзбекистон делегациясининг БМТ иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси 27-йиғилишидаги иштирокига бағишланган матбуот анжуманида Ер юзида кейинги 30 йилда пайдо бўладиган иқлим муҳожирлари ҳақида прогнозлар эълон қилинди.
Ўзгидромет бош директор ўринбосари Ибратжон Каримовга кўра, 2050 йилга бориб, Марказий Осиё мамлакатларидаги 5 млн киши иқлим муҳожирига айланиши мумкин.
“Марказий Осиё мамлакатларида ҳам келаётган 30 йилликда иқлим муҳожирлари сони 5 млнга яқинлашиб, улар ўзлари яшаб турган маконни ташлаб, бошқа ҳудудларга кўчиб ўтишга мажбур бўлиши прогнозларда келтирилган”, – деди у.
Маълум бўлишича, Жаҳон банки ҳисоб-китобларига кўра, 2050 йилга бориб, дунёнинг 6 минтақасида жами 216 млнга яқин киши айнан иқлим ўзгариши, қурғоқчилик, сув етишмовчилиги ва ноқулай биоиқлимий шароитлар туфайли “иқлим муҳожирлари”га айланиши мумкин.
Мавзуга оид
13:31 / 28.05.2025
Марказий Осиё экспертлари минтақанинг 2050 йилгача бўлган ривожланиш сценарийлари устида ишламоқда
09:21 / 28.05.2025
Ўзбекистонда Яшил иқлим жамғармаси ваколатхонаси очилиши мумкин
16:42 / 24.05.2025
Ўзбекистонда "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" иқтисодий форуми бўлиб ўтади
21:59 / 10.05.2025