Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 9 ёшли қизни “Камаз” босиб кетди
Қизча йўлакчадан ўтаётганда бошқа машиналар тўхтаб йўл берган. Тез ҳаракатланиб келган “Камаз” эса уни уриб юбориб, анча жойга судраб кетган.
Қашқадарё вилоятининг Қамаши тумани ҳудудида пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 9 ёшли қизни “Камаз” босиб кетган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса 2022 йил 22 ноябр куни соат 12-30 ларда А-378 “Самарқанд-Ғузор” автомобил йўлининг “Узун” МФЙ ҳудудидан ўтган 124-километрида содир бўлган.
Маълум қилинишича, ҳайдовчи Н.Б. “Камаз” юк машинасини Ғузор тумани томон бошқариб кетаётиб, пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган Қамаши тумани “Узун” МФЙда яшовчи вояга етмаган Қ.С.ни уриб юборган. Оқибатда 9 ёшли қиз воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, қизча пиёдалар йўлакчасидан ўтаётганда бошқа машиналар тўхтаб йўл берган. Тез ҳаракатланиб келган “Камаз” эса уни уриб юбориб, анча жойга судраб кетган.
Ҳодиса юзасидан Қамаши туман ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчи Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судининг ажримига асосан ҳайдовчи қамоққа олинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
20:21 / 24.05.2025
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида автомобил бошқарган ўқувчилар аниқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
18:17 / 19.05.2025