Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Статистика маълумотларини давлат хизматлари марказлари орқали олиш йўлга қўйилади
Ҳукумат қарори билан статистика маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламент тасдиқланди.
Фуқаролар мазкур давлат хизмати доирасида статистика дастури ва фаолиятида юритиладиган статистик таснифлар асосида шакллантириладиган маълумотлар, очиқ манбаларда эълон қилинадиган маълумотларни олиши мумкин.
Қуйидагилар давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос бўлади:
таркибида давлат сирлари ва қонунчилик билан қўриқланадиган бошқа сир бўлган, индивидуал маълумотларни сўраш;
шакллантирилиши статистика дастурида назарда тутилмаган ёки шакллантириш муддати ҳали келмаган статистика маълумотларини сўраш.
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади. Давлат хизмати доирасида олинган статистика маълумотларини тарқатишда (қайта чоп этишда) маълумот олинган манбага мажбурий тартибда ҳавола берилиши шарт.
Тақдим этиладиган ҳар бир статистик маълумотни шакллантириш учун БҲМ 0,08 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Мавзуга оид
10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди
11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди
13:07 / 26.05.2025
34 йилда умумий ўрта таълим ташкилотлари сони қанчага ошгани айтилди
11:21 / 23.05.2025