Фото: Ҳавайида дунёдаги энг катта вулқон отила бошлади
Мауна-Лоа фаол вулқонлар орасида энг йириги ҳисобланади.

Фото: EPA/Vostock-photo
Ҳавайи оролларида сўнгги 40 йилликда биринчи марта дунёдаги энг катта фаол вулқон — Мауна Лоа отилишни бошлади. Маҳаллий маъмурият вакиллари хабарига кўра, лава ҳали кальдера (вулқон ҳудуди) чегараларидан ташқари чиқмаган ва тоғ этагида яшовчи одамларга таҳдид солмаяпти.
Аммо АҚШ Геология хизмати вазият жуда тез ўзгариши мумкинлигидан огоҳлантирган.
Ҳавайининг Катта ороли ва унинг атрофидаги сувларга вулқон кули сочилиши эҳтимолидан огоҳлантирилган ва аҳолига ҳушёрликни йўқотмаслик тавсия этилган.
Вулқоннинг ҳозирги уйғониши якшанба куни кечқурун вулқон чўққисидаги Мокуавеовео кальдерасида бошланди. Кальдера - отилиш якунида чўққида ҳосил бўладиган чуқурликдир.

Ундан аввалроқ минтақада содир бўлган кетма-кет ер силкинишлари ортидан вулқон уйғониши мумкинлиги ҳақида бир неча огоҳлантиришлар берилганди, жумладан якшанба куни ўн мартадан ортиқ камида 2,5 балли зилзилалар кузатилган.
«Ўтмишдаги тажрибадан келиб чиқиб, Мауна-Лоа вулқони отилишининг дастлабки босқичлари жуда динамик бўлиши, лава оқимлари жойлашуви ва ҳаракати эса жуда тез ўзгаришини айтиш мумкин», дейилади АҚШ Геология хизмати хабарида.
Хабарда агар вулқон отилиш баландлиги кальдера деворларидан четга чиқадиган бўлса, лава оқимлари қиялик бўйлаб жуда тез пастга тушиши мумкинлиги қайд этилган.
«Бу лава оқимлари камдан кам ҳолларда ҳаёт учун хавф туғдиради, лекин улар инфратузилма учун ниҳоятда ҳалокатли бўлиши мумкин», — дейди Ҳавайи вулқон обсерваториясида ишлаган британиялик геофизик доктор Жессика Жонсон.





Геология хизмати маълумотларига кўра, вулқоннинг биринчи отилиши 1843 йилда ҳужжатлаштирилган, шундан кейин Мауна Лоа яна 33 марта отилган. Охирги отилиш 1984 йилда содир бўлган, ўшанда лава оқими оролдаги йирик шаҳар - 8 километр масофадаги Хило шаҳригача етиб бормаганди.
Бундай фаоллик туфайли Мауна-Лоа дунёдаги энг йирик фаол вулқон ҳисобланади. Бундан ташқари, узоқ вақтдан буён отилмаган ҳаракатсиз вулқонлар ҳамда сўниб бўлган ва амалда қайта уйғонмайдиган вулқонлар мавжуд.



Мавзуга оид

22:37 / 08.04.2025
Филиппиндаги Канлаон вулқони ҳаракатга келди

00:13 / 02.04.2025
Исландияда ҳаракатга келган вулқон сабаб аҳоли эвакуация қилинмоқда

20:05 / 27.03.2025
Ҳавайидаги энг фаол вулқон 200 метр баландликкача лава отди

23:25 / 21.03.2025