Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО Украинадаги можаро фонида Молдовани қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилди
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Украинадаги можаро фонида Молдовани қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилди.
Руминиянинг TVR1 телеканалига кўра, бу ҳақда мулозим сешанба куни Бухарестда очилган НАТО ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида маълум қилган.
«Яқинда Молдова президенти Майя Санду билан учрашдим. Мен бу мамлакат билан бирдамлигимни билдирдим ва кўплаб НАТО иттифоқчиларига Молдова халқига амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигимиз ҳақида кучли сигнал юбордим», - деди Столтенберг.
Унинг сўзларига кўра, «Молдова НАТО иттифоқчилари ва Европа Иттифоқи томонидан қўллаб-қувватланади».
Унинг таъкидлашича, Украинадаги можаро аллақачон Молдовада маҳсулотлар нархининг сезиларли даражада ошишига олиб келган ва республиканинг энергетика секторига ҳам таъсир кўрсатган.
29-30 ноябр кунлари Бухарестда НАТО ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши ўтказилади. Унда илк бор Молдова ташқи ишлар ва Европа интеграцияси вазири Нику Попеску ҳам иштирок этади. Бундан ташқари, йиғилишда Молдова аъзоликка интилмаётган, бироқ, Алянс ҳамкори бўлган ягона давлатдир.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025