Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ҳам метан, ҳам пропан баллон ўрнатилган машина аниқланди
Қоидабузарлик Китоб туманидаги Мингчинор мунтазам йўл-патрул масканида қайд этилган.
Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани Мингчинор мунтазам йўл-патрул масканидан ўтаётган Labo русумли автомобиль тўхтатиб кўздан кечирилганда, текширув давомида автомобилга ҳам метан (сиқилган табиий газ), ҳам пропан (суюлтирилган газ) баллон ўрнатилгани аниқланган.
ИИВ Telegram-каналида эълон қилинган видеода пропан баллон автомобилнинг юкхонасига, метан эса таг қисмига ўрнатилгани кўринади.

Аниқланган қоидабузарлик юзасидан ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча жарима майдонига жойлаштирилган.
Аввалроқ Сенатда портлаётган газбаллонлар муаммоси кўтарилган, сенатор Қутбиддин Бурҳонов юк машиналари ва автобусларга ўрнатилаётган газбаллонларини техник кўрикдан ўтказиш лабораторияларини харид қилишга оид ҳукумат қарори бажарилмаётганини айтганди.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда сўнгги йилларда портлаган газбаллонларининг қарийб 70 фоизи Хитойда ишлаб чиқарилган.
Тошкентдаги автотураргоҳда турган Isuzu юк машинасининг газбаллони портлаб кетган, бунинг оқибатида яна бир нечта Isuzu юк машинасига зарар етганди.
Мавзуга оид
18:36 / 18.09.2024
“Ҳаммадан бир хил ундирилади” - Китобда ёшлар етакчиларининг маоши пахта терими учун ушлаб қолинмоқда
10:27 / 27.11.2023
Қашқадарёда 14 ёшли қизни жинсий қулликда сақлашда гумонланаётган аёл қамоққа олинди
16:06 / 13.11.2023
Қашқадарёда фуқаро 21 туп қайрағочни кесиб ташлади
13:44 / 17.06.2023