Ўзбекистон | 09:33 / 29.11.2022
6534
2 дақиқада ўқилади

Қайси ҳудуд сабзавотлар етиштиришда етакчи экани маълум қилинди

Қайси ҳудуд сабзавотлар етиштиришда етакчи экани тўғрисида маълумот берилди.

Фото: Getty Images

2022 йил январь-сентябрь ойларида республикада 8,0 млн тонна сабзавотлар етиштирилган.

Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, сабзавотлар етиштириш ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 2,8 фоизга ошган. 

Ҳудудлар кесимида етиштирилган сабзавотлар ҳажми бўйича Андижон вилояти биринчи ўринни эгаллаб турибди – 1,3 млн тонна.

Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 1,2 млн тонна ҳамда 876 минг тонна сабзавотлар етиштирилган Самарқанд вилояти ва Сурхондарё вилояти жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:

  • Фарғона вилояти – 819 минг тонна; 
  • Тошкент вилояти – 800 минг тонна; 
  • Бухоро вилояти – 674 минг тонна; 
  • Наманган вилояти – 613 минг тонна;  
  • Хоразм вилояти – 404 минг тонна;
  • Қашқадарё вилояти – 403 минг тонна; 
  • Жиззах вилояти – 308 минг тонна;
  • Сирдарё вилояти – 215 минг тонна;  
  • Навоий вилояти – 214 минг тонна;
  • Қорақалпоғистон Р. – 201 минг тонна.

Мавзуга оид