Саудия Арабистони “Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар” темирйўли қурилишини қўллаб-қувватлашини билдирди
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Ар-Риёд шаҳрида Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги Сиёсий масалаларни режалаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари - Афғонистон бўйича махсус гуруҳи раҳбари Абдулла бин Ҳолид бин Сауд ал Кабир билан музокаралар ўтказди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Саудия Арабистонининг афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш, мамлакатга тезкорлик билан инсонпарварлик ва бошқа ёрдамлар кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари муҳокама қилинди.
Томонлар Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклаш, мамлакатни минтақавий интеграция жараёнларига янада кенгроқ жалб этиш муҳимлигини алоҳида таъкидладилар.
Саудия томони Ўзбекистоннинг Афғонистонда Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар темирйўл линияси қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатлари ўз вақтида амалга оширилаётганини таъкидлаб, ушбу лойиҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдирди.
Афғонистон янги ҳукуматига нисбатан жаҳон ҳамжамияти яхлит позициясини ишлаб чиқмай ҳамда халқаро гуманитар ёрдамни кўпайтирмасдан туриб, мамлакатдаги ўткир ижтимоий-иқтисодий инқирозни бартараф этиб бўлмайди, деган фикр билдирилди.
Томонлар Афғонистон масаласи бўйича Ўзбекистон ва Саудия Арабистони махсус вакиллари даражасида маслаҳатлашувларни давом эттиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирди.
Мавзуга оид
18:01
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони ва Озарбойжонга боради
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024