Ўзбекистон | 10:35 / 30.11.2022
10481
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда бир кунда 140 дан ошиқ кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда қаторасига бешинчи кун кунлик ҳолатлар 100 дан юқори бўлмоқда.

Сешанба куни Ўзбекистонда 141 кишида коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди, бу бир кун олдингига қараганда 10 тага кўп. Энг юқори касалланиш ҳолатлари Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда — 76 киши.

«2022 йил 29 ноябр ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 141 нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 1 нафари Андижон вилоятида,
  • 10 нафари Бухоро вилоятида,
  • 5 нафари Жиззах вилоятида,
  • 3 нафари Навоий вилоятида,
  • 8 нафари Наманган вилоятида,
  • 11 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 2 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 3 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 3 нафари Фарғона вилоятида,
  • 1 нафари Хоразм вилоятида,
  • 18 нафари Тошкент вилоятида,
  • 76 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.

Маълумот учун, ноябр ойи охирида Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари ўса бошлади. 25 ноябр куни июн ойидан буён кунлик касалланиш ҳолатлари сони илк бор 100 дан ошиб, 124 кишига касалланиш ташхиси қўйилди. Кейинги кунларда фақат кўтарилиш кузатилмоқда, 28 ноябр куни 131 кишида касаллик аниқланганди.

Мавзуга оид