Саудия Арабистони «сузувчи шаҳар» мегалойиҳаси учун жой сифатида таклиф қилинди
Lazzarini дизайн уйи Саудия Арабистонининг ғарбий соҳилини «келажакнинг сузувчи шаҳри» лойиҳаси учун идеал жой сифатида кўрмоқда.
Италиянинг Pierpaolo Lazzarini дизайн уйи қиймати 8 миллиард долларга тенг тошбақа шаклидаги улкан яхта қуриш режасини эълон қилди. Лойиҳа амалга ошириладиган жой сифатида Саудия Арабистони танланган. Агар лойиҳа молиялаштирилса, дунёдаги энг йирик сув иншоотига айланади.
Яхта узоқ ўтмишдаги суперконтинент Пангея шарафига Pangeos деб номланган ва 60 минг меҳмонни сиғдира олади.
Lazzarini дизайн уйи ўзининг ҳашаматли транспорт концепциялари билан машҳур. Шу йилнинг бошида компания гелийда ишловчи Air Yacht деб номланган суперяхта концепциясини тақдим этган эди.
Pangeos интерьерлари ҳали ошкор этилмаган бўлса-да, Lazzarini яхтанинг қурилиши тахминан 2033 йилда бошланишини кутмоқда, 8 йиллик лойиҳа тахминан 8 миллиард долларга тушиши керак.
«Pangeos узунлиги 550 метрга, энг кенг нуқтасида қанотлари 610 метрга тенг бўлади», дейилади Lazzarini лойиҳасида. «Келажакнинг сузувчи шаҳри» меҳмонхоналар, савдо марказлари, томдаги боғлар, пляж клублари ва ҳаттоки самолёт портларини ўз ичига олган қисмлардан иборат бўлади.
Шунингдек, тошбақасимон яхта қанотларида 19 та хусусий вилла ва 64 та квартира бўлади, кема 16 800 от кучига эга 9 та HTS электр двигателлари билан ҳаракатланади.
Lazzarini ўз тақдимотида Pangeos яхтасини Саудия Арабистонида жойлаштиришни таклиф қилмоқда. Жидда шаҳридан 81 мил шимолда жойлашган Қирол Абдуллоҳ порти кемасозлик учун идеал жой деб ҳисобланяпти.
Мавзуга оид
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
19:01 / 11.11.2024
Ўзбекистон ва Саудия бош прокурорлари тергов ва ахборот алмашинувида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
09:25 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди
18:01 / 10.11.2024