Ўзбекистон | 12:07 / 30.11.2022
5498
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Франция кўмагида Меҳмонхона хўжалиги ва ошпазлик санъати институти ташкил этилади

Франция пойтахти - Париж шаҳрида Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари ва Le Cordon Bleu академияси вакиллари учрашуви бўлиб ўтди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Унда туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш тўғрисида келишув имзоланди. Мазкур келишувга биноан, Тошкент шаҳрида Меҳмонхона хўжалиги ва ошпазлик санъати институти ташкил этилади.

Ушбу олий таълим муассасаси фаолиятини йўлга қўйиш орқали республика бўйлаб туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳасида жаҳон андозалари даражасидаги таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва улар асосида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, туризм, пазандачилик ҳамда меҳмонхона хўжалиги бўйича ўтказиладиган халқаро кўргазма, семинар ва конференцияларда Ўзбекистон туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш каби вазифалар белгилаб олинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид