Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 декабрдан фуқаролик ва миграция соҳасида давлат хизматини кўрсатиш соддалаштирилади
2022 йил 1 декабрдан фуқаролик ва миграция соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тартиби соддалаштирилади.
Фуқаролик ва миграция соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида фуқаролардан ортиқча ҳужжатларни талаб қилиш амалиётини бартараф этиш мақсад қилинган.
Бунда, фуқаролар фамилияси, исми, отаси исми, миллати, туғилган санаси ўзгаргани ёки ёзувларда ноаниқликлар аниқлангани муносабати билан янги идентификацияловчи ID-картани расмийлаштиришда ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш талаби бекор қилинган ҳолда мазкур ҳолатларни электрон тизим орқали текшириш йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, жиноий жазони ўтаб чиққан фуқароларга янги идентификацияловчи ID-картани расмийлаштиришда ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатларни электрон тизим орқали олиш тартиби жорий этилади.
Мавзуга оид
19:22 / 20.05.2025
Ҳуқуқий эксперимент тариқасида Апелляция кенгаши ташкил этилади
18:33 / 12.05.2025
Ижтимоий ҳимоя қилинадиган оилалар кўлами кенгайтирилади
21:33 / 09.04.2025
Германияда мамлакат фуқаролигини уч йил ичида олиш имконияти бекор қилинади
12:24 / 24.03.2025