Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш қоидаларига ўзгартириш киритилади
Транспорт вазирининг “Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжат президентнинг “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига ва “Ўзбекистонда тиббий-ижтимоий хизматлар тизимини такомиллаштириши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ҳамда “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун 3-моддасига асосан ишлаб чиқилган ва қоидалар 78–бандидаги “ногиронлар” деган сўз “ногиронлиги бўлган шахс” деган сўзлар билан алмаштирилмоқда.
Шунингдек, лойиҳа Ўзбекистоннинг “Қурол тўғрисида”ги қонуни 5-моддасига асосан ишлаб чиқилган ва қоидалар 96-бандидаги “Шахсий қурол, ов ва спорт мақсадларига мўлжалланган қурол” деган сўзлар “Фуқаровий қурол, хизмат қуроли” деган сўзлар билан алмаштирилмоқда.
Билдирилишича, ўзгаришларни Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Uzbekistan Airways билан келишиш зарурияти бор.
Мавзуга оид
20:10 / 11.03.2025
ЖССТ: Ҳар йили ҳаво ифлосланиши оқибатида 7 миллионга яқин одам вафот этмоқда
12:54 / 04.03.2025
Қурилишда ҳавони муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарлик белгиланди
15:31 / 12.02.2025
Эковазирлик нега иссиқхоналар атрофидаги ҳавони тоза деб ўлчаганини изоҳлади
15:38 / 10.02.2025