Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги мадрасада содир этилган террорчилик хуружини кескин қоралади
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 30 ноябрь куни Афғонистоннинг Саманган провинцияси Айбак шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати муносабати билан расмий баёнот берди.
«2022 йил 30 ноябрь куни Афғонистоннинг Саманган провинцияси Айбак шаҳрида содир этилган террорчилик хуружини кескин қоралаймиз, – дейилади ТИВ баёнотида. – «Жиҳодия» мадрасасида амалга оширилган қабиҳ ҳаракат кўплаб инсонларнинг, асосан ёш талабаларнинг қурбон бўлишига олиб келди».
Маълум қилинишича, бундай зўравонлик ҳаракатлари кескинликнинг кучайишига сабаб бўлиб, Афғонистонда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатишга, миллий келишувга эришишга тўсқинлик қилади.
«Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдирамиз, жароҳатланганларнинг тез фурсатларда соғайиб кетишини тилаймиз», дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
30 ноябр куни Афғонистон шимолидаги Саманган вилояти, Айбак шаҳри, «Жиҳодия» мадрасасида кучли портлаш содир бўлди. Оқибатда камида 19 киши ҳалок бўлди, 20 киши жароҳат олди.
Жароҳат олганлар ва ҳалок бўлганларнинг жасади келтирилган Айбак шифохонаси маълумотига кўра, уларнинг аксарияти мадраса талабалари.
Афғонистон матбуоти «Толибон» ҳаракати жангчилари мадрасани ўраб олгани ва портлаш содир бўлган жойда сурат ва видеотасвирга олишга рухсат бермаётганини таъкидлади.
Афғонистонда фаолият юритаётган террорчи гуруҳларнинг ҳеч бири мадрасадаги портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025