Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижондаги бинолар Япония зилзилабардош уйлари асосида қурилади
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида жорий йил 23-27 ноябрь кунлари Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов бошчилигида делегациянинг Японияга амалий сафари амалга оширилди, деб хабар бермоқда «Дунё»
Сафар давомида делегация аъзолари Япония Ер ресурслари, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги, «Шимидзу Қурилиш корпорацияси», «Аоикай Медикал Корпорейшн» шифохонаси, Токио қишлоқ хўжалиги ва технологиялар университети раҳбарлари билан икки томонлама музокаралар ўтказишгани баробарида Сугинами шаҳридаги ўрта мактаб фаолиятини ҳам ўрганишди.
Япония Ер ресурслари, инфратузилма, транспорт ва туризм вазири ўринбосари Амано Юсуке билан бўлиб ўтган музокаралар чоғида Андижон вилояти ва Япония ўртасида қурилиш соҳасида икки томонлама алоқаларни ўрнатиш, тўрт минг гектарда барпо этилаётган «Янги Андижон» шаҳридаги биноларни Япониянинг кўп қаватли зилзилабардош уйлари асосида лойиҳалаштириш ва қуриш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот якунлари бўйича томонлар «Янги Андижон» шаҳри лойиҳаолди ҳужжатларини япон тарафи билан онлайн тарзда муҳокамаларини ташкил этиш ва бу жараёнга япон мутахассисларини жалб этишга келишиб олинди.
«Шимидзу Қурилиш корпорацияси» глобал стратегик ривожланиш бошқармаси директори ўринбосари Такуей Ито билан ўтказилган музокараларда «Янги Андижон» шаҳрини бунёд этишда компания тажрибасини қўллаш ва корпорация мутахассисларини Андижон вилоятига юбориш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон вакиллари «Шимидзу Қурилиш корпорациси» Технологик маркази фаолияти билан танишди. Сафар давомида Токио қишлоқ хўжалиги ва технологиялар университетида вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Андижон давлат университети билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича таклифларни билдирди. Япон томонидан Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан барча жабҳаларда алоқаларни йўлга қўйишдан манфаатдорлик маълум қилинди.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
14:06 / 26.05.2025