Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон янги B-21 Raider «кўринмас» стратегик бомбардимончи самолётини тақдим этмоқда
Ушбу самолёт келажакда АҚШ ядровий триадасининг асосий элементларидан бирига айланиши керак.
Бугун АҚШ Мудофаа вазирлиги янги авлод стратегик бомбардимончи B-21 Raider самолётини намойиш этади. Тақдимот Тошкент вақти билан 3 декабр соат 05:00да бошланади.
Янги самолётни ишлаб чиқариш билан боғлиқ деярли ҳар бир жараён ўта махфийлаштирилган.
Сўнгги марта Қўшма Штатлар янги бомбардимончи самолётини 30 йил олдин, совуқ уруш даврида намойиш қилган эди.
Янги самолёт оддий ва ядровий қуролларни олиб юришга қодир. Шакл жиҳатидан у В-2 самолёти каби учбурчаксимон бўлади. Унинг радарлар учун «кўринмас» бўлиб қолиш хусусияти ҳам анча кучайтирилган. Келажакда B-21 АҚШ ядровий триадасининг асосий элементларидан бирига айланиши керак.
Самолётнинг биринчи синов парвози 2023 йилда оширилиши керак.
B-21 Raider самолётининг нархи 639 миллион долларга баҳоланмоқда. Пентагон келажакда 50 га яқин шундай самолётга буюртма бермоқчи. B-21 самолёти 2025-2027 йилларда Қуролли кучлар ихтиёрига берилиши кутиляпти.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025