Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Термизда Афғонистон иқтисодиётига мутахассислар тайёрлаш учун таълим кластери ташкил этилади
Бу ҳақда ТИВ раҳбари Владимир Норов Польшада бўлиб ўтаётган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида маълум қилган.
Владимир Норов Польшада бўлиб ўтаётган ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 29-йиғилиши қатнашчиларини Афғонистон иқтисодиёти учун мутахассислар тайёрлаш учун Термиз шаҳрида Таълим кластерини ташкил этишни қўллаб-қувватлашга таклиф қилган.
Ташқи ишлар вазирлиги хабар беришича, Владимир Норов йиғилиш иштирокчилари эътиборини Ўзбекистон томонидан Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий тиклаш ва гуманитар ёрдам кўрсатиш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларга қаратган.
Жумладан, “Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар” темирйўл лойиҳаси амалга оширилиши Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, Афғонистонни иқтисодий ҳамкорликка жалб этиш ва уни бу икки минтақани боғлайдиган кўприкка айлантириш учун катта имкониятлар очиши таъкидлаган.
Бундан ташқари, Владимир Норов ЙХҲТ ҳамкорларини узоқ қийин вазиятдаги афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш учун Термиз шаҳридаги Халқаро транспорт ва логистика хабидан фойдаланишга, шунингдек, Афғонистон иқтисодиёти учун мутахассислар тайёрлаш учун Термиз шаҳрида Таълим кластерини ташкил этишни қўллаб-қувватлашга таклиф қилган.
Маълумот учун 2018 йилда Термиз туманида Олий ва ўрта таълим вазирлиги ҳузуридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази иш бошлаган. Мазкур таълим марказида афғонистонлик кўплаб йигит қизларга ўзлари танлаган соҳалар бўйича таълим бериб келинмоқда.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025