Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Наманганда тўқимачилик йўналишида 250 млн долларлик лойиҳани амалга оширади
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Туркиянинг Akcha Xolding компанияси директорлар кенгаши аъзоси Аҳмет Бильге Гўксан билан учрашди.
Учрашувда тўқимачилик саноати, қайта тикланувчи энергия манбалари, қишлоқ хўжалиги ва машинасозлик соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутган ҳолда икки томонлама муносабатларни фаоллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Туркия компанияси Наманган вилоятида тўқимачилик йўналишида 250 миллион долларлик инвестиция лойиҳасини амалга оширишга тайёр эканини билдирди. АҚШ, Европа, Бразилия, Канада ва бошқа мамлакатлар бозорларига мўлжалланган ип-калава, момиқ сочиқ, уй-текстиль маҳсулотлари, трикотаж, хом мато, бўялган мато ва бошқа тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга асосланган ушбу лойиҳа тўлиқ амалга оширилгач, 12-15 мингта янги иш ўрни яратилади.
Учрашув якунида Ўзбекистон томони лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш барча босқичларида, янги инвестиция ташаббусларини ишлаб чиқиш жараёнида ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр эканини билдирди.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
23:54 / 26.05.2025