Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда газ заправкалар бир неча кун ишламаслиги ҳақидаги хабарлар рад этилди
Аввалроқ Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида аҳоли газ танқислигидан шикоят қилаётгани хабар қилинганди.
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда метан газ заправкалари 3-4 кун ишламаслиги мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. «Ҳудудгазтаъминот» матбуот хизмати буни рад этди.
«Айни пайтда газ таъминоти соҳаси ходимлари томонидан аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда. Шу муносабат билан магистрал газ қувурларида босимнинг пасайиши билан боғлиқ вазият айрим жойдаги маҳаллий тармоқларга таъсир кўрсатгани сабабли баъзи ҳудудларда вилоят ҳокимликлари томонидан аввал тасдиқланган АГҚКШ иш жадвалларига ўзгартиришлар киритилмоқда», дейилади расмий хабарда.
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ ижтимоий тармоқ фаоллари ва ОАВ вакилларидан асоссиз маълумотларни тарқатмаслик ва истеъмолчиларни чалғитмасликни сўради.
Бундан олдинроқ Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида аҳоли газ танқислигидан шикоят қилаётгани хабар қилинганди. Facebook’даги «Potrebitel.uz» гуруҳига 3 декабрь куни фуқаролардан бир неча мурожаатлар келиб тушган.
Унда айтилишича, айримларда газ умуман бўлмаган, айримларида унинг босими пастлигидан чой қайнашини ҳам ярим соатлаб кутишган. Газ таъминотидаги муаммолар ҳақида Самарқанд, Қўқон, Сирдарё, Тошкент шаҳри ва вилояти аҳолиси хабар берган.
Хусусан, Тошкент вилоятида бундай мурожаатлар Янгийўл, Зангиота, Ғзалкент, Чирчиқ, Барданкўл, Чорвоқ ва Бўстонлиқ қишлоқларидан келиб тушган. Тошкент шаҳрида Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Яккасарой, Миробод, Сегели туманларидан шикоятлар бўлган. Юнусобод ва Бектемир туманларидан газ таъминоти борасидаги мурожаатлар нисбатан камроқ бўлган.
Мавзуга оид
14:32 / 14.02.2025
Метан шохобчаларга газ етказиб бериш вақтинча қисқартирилди
13:48 / 10.02.2025
Бухорода магистрал газ қувурида авария рўй берди
09:20 / 29.01.2025
“Ҳудудгазтаъминот” раисига янги ўринбосар тайинланди
17:00 / 27.01.2025