Жаҳон | 20:49 / 05.12.2022
23632
1 дақиқада ўқилади

Бензин энг қиммат ва энг арзон мамлакатлар эълон қилинди 

Ҳонгконг, Марказий Африка Республикаси ва Исландияда бензин энг қиммат, Мексика ва Гватемалада энг арзон экани маълум бўлди. 

Фото: Reuters

Бензин нархи энг юқори бўлган мамлакатлар рейтингида Ҳонгконг пешқадамлик қилмоқда. Ушбу мамлакат аҳолиси 1 литр бензин учун ўртача $2,5 (27,8 минг сўм) сарфлаяпти. 

Рейтингда иккинчи ўринни Марказий Африка Республикаси эгаллаб турибди - $1,9. Учинчи ўринда – Исландия $1,8. 

2022 йилда бензин энг қиммат бўлган мамлакатлар ўнлиги (1 литр учун АҚШ долларида):

$2,5 – Ҳонгконг;

$1,9 – Марказий Африка Республикаси;

$1,8 – Исландия;

$1,8 – Норвегия;

$1,7 – Барбадос;

$1,7 – Дания;

$1,7 – Греция;

$1,7 – Финляндия;

$1,7 – Нидерландия;

$1,6 – Белгия; 

2022 йилда бензин энг арзон бўлган мамлакатлар ўнлиги (1 литр учун АҚШ долларида):

$1,02 – Мексика;

$1,02 – Гватемала;

$1,04 – Ҳондурас;

$1,04 – Грузия;

$1,04 – Жанубий Африка;

$1,04 – Танзания;

$1,04 – Фижи;

$1,04 – Хитой;

$1,05 – Либерия;

$1,05 – Камбожа. 

Тадқиқотда Ўзбекистон бўйича маълумотлар келтирилмаган. 

Мавзуга оид