Ўзбекистон | 11:12 / 05.12.2022
1482
3 дақиқада ўқилади

Ўрмон фонди айрим ер участкаларини аукцион орқали ижарага бериш бошланади

Президентнинг “Ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда ўрмон фонди фойдаланилмаётган ва самарасиз фойдаланилаётган ер участкаларини аниқлаб, доимий равишда жисмоний ва юридик шахсларга электрон онлайн-аукцион орқали ижарага бериб боришни ташкил этади ва ижарага бериладиган майдонлар тўғрисидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтида эълон қилиб боради.

2023 йил 1 январидан бошлаб:

ўрмон фонди фойдаланилмаётган ва самарасиз фойдаланилаётган ер участкаларини жисмоний ва юридик шахсларга ижарага бериш юзасидан ижара ҳуқуқини нархни ошириб ёки тушириб бориш тамойилида электрон онлайн-аукцион орқали сотиш механизмини тўлиқ жорий этиш;

2023-2025 йилларда ўрмон фонди ўзлаштирилмаган, сув билан таъминланмаган, ўрмон билан қопланмаган ерларини ижарага олган ижарачилар томонидан ўз ҳисобидан ўзлаштириб, суғориш тизимларини жорий қилганда қуйидаги шартларда ижара тўлови “ноль” ставкасини қўлланилади:

  • озиқ-овқат экинлари (дуккакли, мойли, бошоқли экинлар, сабзавот, полиз) ва доривор ўсимликлар плантациялари барпо этилганда — уч йил давомида;
  • янгидан боғ ва токзорлар ҳамда тез ўсувчи дарахтлар (павловния, терак) барпо этилган майдонларга — беш йил давомида;
  • ўрмон фонди чўл ҳудудларида чўл ўсимликлари (саксовул, черкез, қандим, қорабуроқ) ва тоғ ва тоғолди ҳудудларида ёнғоқ мевали боғлар (писта, бодом, ёнғоқ) плантациялари барпо этилганда — ўн йил давомида.
  • Ўрмон хўжаликларини бошқаришда бозор иқтисодиёти механизмларини жорий этиш мақсадида ўрмон фонди ерларини ижарага бериш қуйидаги янги механизми жорий қилинади:
  • жисмоний ва юридик шахсларга ўрмон фондини участкалари ижара ҳуқуқини электрон онлайн-аукционда сотиб олиш қийматини базавий ҳисоблаш миқдори 100 баробаридан 200 баробаригача бўлганда 1 йил, 200 баробаридан юқори бўлганда 2 йил давомида бўлиб тўлаш имконияти яратилади;
  • ўрмон фонди ерларидан фойдаланганлик учун ижара тўловларини бир йилда бир маротаба, яъни йил 1 ноябрга қадар тўлаш тизими жорий этилади;
  • ижара тўловлари алоҳида ҳисоби юритилади ва ижара тўловидан тушадиган маблағлар 50 фоизи ўрмондан доимий фойдаланувчилар ҳисобида қолдирилади, қолган 50 фоизи Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади;
  • ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш ўрмондан доимий фойдаланувлар (Миллий табиат боғлари, давлат ўрмон хўжаликлари, давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхоналари, доривор ўсимликларни етиштириш бўйича ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликлари, давлат ўрмон-овчилик хўжаликлари, илмий-тажриба станциялари) томонидан ижарага берилади; 
  • ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш 2023-2026 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” тасдиқланади.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид