Ўзбекистон | 16:56 / 05.12.2022
11345
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда икки мастнинг жанжали улардан бирининг ўлими билан якун топди

Икки маст жанжаллашиб, бири иккинчисига тан жароҳати етказган. Оқибатда жабрланувчи шифохонада вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: AP

Маълум қилинишича, 2022 йил 29 ноябр куни соат тунги 1:30 ларда Нуробод туманида “Наврўз” МФЙдаги кафе ёнида олдиндан ўзаро таниш бўлган икки фуқаро маст ҳолатда ўзаро тортишиб қолган. Сўнг улардан бири иккинчисини уриб, унга тан жароҳати етказган

Ўша куни ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб,  гумонланувчи ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

2022 йил 30 ноябр шифокорлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамай, жабрланувчи вафот этган. Шундан сўнг, жиноят иши 104-модда 3-қисми билан қайта малакаланган. 

Қайд этилишича, айни дамда вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид