Ўзбекистон | 15:48 / 05.12.2022
17311
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдан вилоятларга автобуслар қатнови тўхтамаслиги маълум қилинди

Тошкент автовокзали эълон қилган расмий эълон ўчириб ташланди. Транспорт вазирлиги шаҳарлараро автобуслар ҳаракати белгиланган жадвал асосида амалга оширилаётгани, об-ҳаво ноқулайликлари туфайли автобуслар ҳаракати тўхтаб қолмаслиги учун барча чоралар кўрилаётганини маълум қилди.

Фото: Транспорт вазирлиги

Транспорт вазирлиги хабарида бугунги қатновлар рўйхати келтирилган:

  • 15:00 | Тошкент – Ургенч (чипта нархи 155 000 сўм)
  • 16:00 | Тошкент – Қоракўл. (95 000 сўм)
  • 17:00 | Тошкент – Узун (135 000 сўм)
  • 18:00 | Тошкент – Бухоро (89 000 сўм)
  • 18:00 | Тошкент – Термиз (119 000 сўм)
  • 18:30 | Тошкент – Хива (155 000 сўм)
  • 18:30 | Тошкент – Денов (125 000 сўм)
  • 19:00 | Тошкент – Термиз (119 000 сўм)
  • 19:30 | Тошкент – Бухоро (89 000 сўм)
  • 20:30 | Тошкент – Бухоро (89 000 сўм)

Чипталарни Тошкент автовокзали чиптахоналаридан ҳамда avtoticket.uz ягона интерактив ахборот портали орқали онлайн тарзда сотиб олиш мумкин, дейилади вазирлик ахборотида.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид