Фан-техника | 23:56 / 06.12.2022
71217
1 дақиқада ўқилади

Telegram SIM-картасиз рўйхатдан ўтиш имкониятини тақдим қилди

Энди оммавий ижтимоий тармоқда аккаунт очиш учун алоҳида харид қилинадиган аноним рақамлардан фойдаланиш мумкин.

Фото: Kun.uz

6 декабр куни Telegram маъмурияти навбатдаги янгиликлар ҳақида, жумладан, SIM-картасиз аккаунт очиш имконияти ҳақида хабар берди. 

«Telegram орқали мулоқот қилганда телефон рақамини бегоналардан яшириш имкони бор эди. Фойдаланувчи уни кимга кўрсатишни ўзи ҳал қилиши ва телефон рақами орқали ўзини топишни тақиқлаши мумкин эди. Энди эса махфийликнинг янги даври бошланди. Бундан буён Telegram аккаунтини блокчейн асосидаги аноним рақамлардан фойдаланган ҳолда,  SIM-картасиз рўйхатдан ўтказиш мумкин. Бундай рақамларни Fragment платформасида харид қилиш мумкин», дейилади маъмурият хабарида.

Битта аноним рақамнинг нархи 9 TON (ҳозирги курс бўйича деярли 17 доллар) миқдорида белгиланган.

Мавзуга оид