Ўзбекистон | 12:24 / 07.12.2022
3885
1 дақиқада ўқилади

А4 форматидаги офис қоғози нархи 7 ойда 20 фоизга арзонлашди

Ўзбекистонда қоғоз нархи пасайишда давом этмоқда.

2022 йил апрель ойида А4 форматидаги офис қоғози нархлари 2,2 бараварга ошган. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, шундан сўнг, май ойидан ноябргача ушбу маҳсулот нархи ҳар ойда босқичма-босқич пасайиши қайд этилиб, 7 ойда 20 фоизга арзонлашган.

Ноябрь ойида офис қоғози нархлари октябрь ойига нисбатан ёки бир ойда ўртача 2,5 фоизга арзонлашган бўлса, йил бошидан буён 1,8 баравар ошган.

Мавзуга оид