Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш иштирокчиларини назорат қилиш тартиби эълон қилинди
Шахсга доир биометрик ва генетик маълумотларга ишлов бериш иштирокчилари шахсга доир маълумотлардан фойдаланиш фаолиятини назорат қилиш ва текшириш тартибини белгилаш тўғрисидаги низом лойиҳаси эълон қилинди.
Низом шахсга доир биометрик ва генетик маълумотларга ишлов бериш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва маъмурий тартибда кўриб чиқишга ваколатли орган - Ички ишлар вазирлиги томонидан республикада шахс биометрик маълумотлари асосида автоматлаштирилган идентификация тизимларида шахсга доир биометрик маълумотлардан ноқонуний фойдаланишини назорат қилиш чораларини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ички ишлар вазирлиги шахсга доир биометрик ва генетик маълумотларга ишлов бериш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан келишган ҳолда амалга оширади.
Шахс биометрик маълумотлари асосида автоматлаштирилган идентификация тизимларида шахсга доир биометрик маълумотлардан ноқонуний фойдаланишини назорат қилиш қуйидаги чора-тадбирлар ёрдамида амалга оширилади:
давлат органларида ўтказиладиган режали ва режадан ташқари текширув;
жисмоний ва юридик шахс фаолиятида ўтказиладиган режали ва режадан ташқари текширув.
режали ва режадан ташқари текширувлар шахсга доир маълумотлар базаси оператори иш жойида ва/ёки ҳужжатли текширув шаклида амалга оширилиши мумкин.
Иш жойида текширув шахсга доир маълумотлар базаси оператори жойлашган жойда амалга оширилади. Ҳужжатли текширув ваколатли органга шахсга доир маълумотлар базаси оператори томонидан шахсга доир маълумотларга оид бўлган зарур ҳужжатларни тақдим этиш орқали амалга оширилади.
Давлат органларида текширув ўтказиш учун ваколатли орган томонидан мансабдор шахслар ва улар вазифалари кўрсатилган ҳолда текширув ўтказиш тўғрисида буйруқ (фармойиш) чиқарилади.
Жисмоний ва юридик шахслар фаолиятида ўтказиладиган текширувлар қонунчиликда белгиланган тартибда келишилгандан сўнг, ваколатли орган томонидан мансабдор шахслар ва улар вазифалари кўрсатилган ҳолда текширув ўтказиш тўғрисида буйруқ (фармойиш) чиқарилади.
Режали ва режадан ташқари текширувлар муддати 10 иш кунидан ошмаслиги керак.
Шахсга доир маълумотлар базаси оператори дастурий ва техник воситаларини комплекс тадқиқотлари, тестлар, махсус экспертизадан ўтказиш, муайян соҳа бўйича қўшимча ихтисослаштирилган мутахассисларни жалб қилиш зарурати билан боғлиқ ҳаракатлар ўтказилиш талаб қилинган тақдирда ҳам текширув муддати қўшимча равишда 20 кунга узайтирилиши мумкин, лекин текширув умумий даврийлиги 30 кундан ошмаслиги лозим.
Республика бир неча вилоятлари ҳудудларида фаолият юритувчи шахсга доир маълумотлар базаси операторига нисбатан текширувлар ўтказиш муддати шахсга доир маълумотлар базалари оператори ҳар бир филиали учун алоҳида белгиланади.
Мавзуга оид
10:30 / 25.10.2024
Ўзбекистон очиқ маълумотлар индексида жаҳон бўйича 30-ўринни эгаллади
13:26 / 27.04.2024
Мактаб ўқувчиларининг сир сақланиши лозим бўлган маълумотларини ошкор қилиш билан қўрқитган шахс ушланди
08:25 / 27.11.2023
Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тартиби тасдиқланди
16:53 / 22.04.2023