Ўзбекистон | 10:36 / 10.12.2022
2512
1 дақиқада ўқилади

Латвия Ўзбекистон маҳсулотлари экспортини ошириш лойиҳаларида иштирок этади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Латвия элчиси Рейнис Трокшани қабул қилди.

Фото: Dunyo

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Латвия муносабатлари долзарб масалалари, аввал эришилган келишувларни амалга оширишнинг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Музокараларда иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш масалалари муҳим ўрин эгаллади. Латвия томони Ўзбекистон маҳсулотлари Европа Иттифоқи мамлакатларига экспортини оширишда жуда муҳим роль ўйнайдиган стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳасидаги қўшма лойиҳаларда иштирок этишга тайёрлигини тасдиқлади.

Жорий йил 6 июль куни парафирлаш (дастлабки имзолаш) маросими бўлиб ўтган Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тезроқ имзолаш зарурлиги қайд этилди.

Европа ҳамкорлари ва Ўзбекистоннинг давлат тузилмаларини жалб қилган ҳолда маъмурий ислоҳотлар ва коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича яқин ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

Томонлар 2023 йилда бўлиб ўтадиган тадбирлар жадвали, маданий-гуманитар ва таълим соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш юзасидан фикр алмашди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид