Ўзбекистон | 11:07 / 10.12.2022
6159
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон-Руминия ҳукуматлараро комиссияси иши тикланади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Руминия элчиси Даниэль Кристиан Чобануни қабул қилди.

Фото: Dunyo

Учрашувда икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди. 2022 йилда сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилинди, 2023 йилга мўлжалланган ўзаро ҳамкорлик устувор йўналишлари белгилаб олинди.

Қайд этилганидек, ташқи иқтисодий кўрсаткичлар ижобий ўсиш суръатлари кузатилаётганига қарамай, жорий товар айирбошлаш ҳажми икки мамлакат мавжуд салоҳиятига мос келмайди. Иқтисодий дипломатия қўшма механизмларини, иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Руминия ҳукуматлараро комиссияси фаолиятини қайта тиклаш орқали такомиллаштириш юзасидан фикр алмашилди.

Парламентлараро мулоқотни йўлга қўйиш, соғлиқни сақлаш, машинасозлик ва кимё саноати соҳаларида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид