Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мустақил комиссия Бош прокуратурадан Нукус воқеаларида инсон ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатлари бўйича ахборот сўради
Омбудсман бошчилигидаги Комиссия Бош прокуратурага мурожаат қилиб, Қорақалпоғистон воқеаларига доир суд жараёнларида иштирок этиш давомида юзага келаётган ва кенг аҳоли вакилларини хавотирга солаётган ҳолатларга ойдинлик киритишни сўради.
Қорақалпоғистонда юз берган воқеаларни ўрганиш ва улар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича тузилган комиссия Бухорода бўлаётган суд бўйича мажлис ўтказди. Мажлисда суд жараёнлари очиқ ўтказилаётгани билдирилиб, қатнашчиларнинг кўрсатмалари таҳлил қилинган.
Шунингдек, комиссия Бош прокуратурага мурожаат қилиб, суд жараёнларида иштирок этиши давомида бу борада юзага келаётган ва кенг аҳоли вакилларини хавотирга солаётган ҳолатларга ойдинлик киритилишини сўраган.
«Мурожаатда оммавий тартибсизликларнинг содир бўлишида айбдор сифатида ҳибсга олинган 516 нафар фуқаро, ҳозирда иши судда кўриб чиқилаётган 22 нафар айбланувчи, ёпиқ муассасаларда вақтинча ушлаб турилган бошқа шахслар, маъмурий жавобгарликка тортилганлар, шунингдек, тартибсизликлар вақтида ҳуқуқни ҳимоя қилувчи идоралар томонидан ортиқча куч-восита ишлатилган ёки ишлатилмаганлиги ҳамда инсон ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан ахборот бериш сўралди», - дейилади баёнотда.
Маълум қилинишича, тақдим этилган якуний статистик ва таҳлилий маълумотлар очиқланиши билан Мустақил комиссия томонидан жамоатчиликка хабар берилади.
Мавзуга оид
12:02 / 24.05.2025
«Сизга ачинаман, жаноблар!» – Абдураҳмон Ташановнинг шу номли пости камситиш деб топилди
09:35 / 24.05.2025
Суд Трампнинг Ҳарвардга хорижликларни қабул қилишни тақиқлаш қарорини блоклади
11:53 / 22.05.2025
Айрим низоларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади
09:31 / 21.05.2025