Бахмутда зарбалар остида яшаётган кишилар, Украина бўйлаб блэкаут. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 292-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Украина президенти Володимир Зеленский «Катта еттилик» мамлакатлари раҳбарларига видеомурожаат қилди ва Украинага замонавий танклар ва янада узоқ масофага ҳаракатланувчи реактив артиллерия ва ракеталар тақдим этишни сўради.
- Бундан ташқари, Зеленский Дэвид Леттерман шоуси меҳмони бўлди ва унинг президентлиги даврида ғалабага эришилишига ишонч билдирди.
- Евроиттифоқ кенгаши 2023 йилда Европа тинчлик жамғармаси учун маблағларни икки миллиард еврога оширишга қарор қилди, шунингдек жамғарма маблағларини 2027 йилга қадар 5,5 миллиард еврога ошириш кўзда тутилган. Европа давлатларининг Украинага ёрдам учун харажатлари ушбу фонд маблағлари ҳисобидан қопланади.
- Евроиттифоқ ТИВ раҳбарлари Россияга қарши санкцияларнинг тўққизинчи пакети бўйича келиша олишмади, бу ҳақда ЕИ ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий комиссари Жозеп Боррел маълум қилди. Бу пакет Юрий Ковальчук, Никита Михалков, Григорий Лепснинг оила аъзоларига, шунингдек НТВ ва НТВ «Мир», «Россия-1» ва РЕН ТВ телеканалларига қарши чекловларни ҳам ўз ичига олган.
- Украина мудофаа вазирлиги бош разведка бошқармаси генерал Вадим Скибицкий The New York Times учун интервюсида Россия Украинага қарши 1990 йилда Киев Москвага топширган ракеталарни ҳам қўллаётганини айтди.
- «Интерфакс» хабар қилишича, аннексия қилинган Херсон областининг Россия томонидан тайинланган раҳбари ўринбосари Виталий Булюк автомобил портлаши оқибатида яраланган.
- «ДНР» расмийлари Украина қуролли кучлари Донецкни сўнгги бир кунда тўрт бор артиллериядан ўққа тутганини хабар қилди.
- Кремл Владимир Путиннинг 2022 йилги йирик матбуот анжумани ўтказилмаслигини маълум қилди.
Қуйида 12 декабр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Бахмутдаги қутқарувчилар иши
Донецк областидаги шифохонада ярадор кишилар
Шаҳар учун жанглар давом этмоқда, амалда шикастланмаган бино қолмаганига қарамай, Бахмутда тинч аҳоли вакиллари яшашда давом этмоқда.
Украина шаҳарлари блэкаут вақтида
Россия Украина шаҳарларини ўққа тутиб, энергетика инфратузилмаларини нишонга олмоқда. 10 октябр ва 23 ноябр кунги энг кенг кўламли ракета зарбалари туфайли миллионлаб украинлар куннинг кўп вақтини электр таъминотисиз ўтказишига тўғри келмоқда. Блэкаутлар нафақат аҳоли яшаш кварталларини, балки шифохоналар ва бошқа критик даражада муҳим объектларни ҳам қамраб олмоқда.
Мавзуга оид
09:12
Британия Украинадаги вазият кескинлашганини маълум қилди
22:23 / 21.11.2024
Россия «Рубеж»ни ишга солди. Бу ракета ядровий каллакни ҳам олиб уча олади
21:52 / 21.11.2024
Залужний: «Хуш келибсан, учинчи жаҳон уруши»
16:43 / 21.11.2024