Инсоният Ердаги табиатни қандай йўқ қилаётганини далилловчи 50 та энг зўр фотосурат
Инсонга хос кўплаб фаолият турлари барчамизни экологик ҳалокат ёқасига етакламоқда. Бутун дунёдаги сураткашлар жаҳонда содир бўлаётган фалокатларни тарихга муҳрлаб, жамоатчилик диққат-эътиборини кенг миқёсли бу муаммога жалб қилишмоқда.
Ернинг совуқ ҳудудларида ҳозир музликлар эримоқда. Бу эса жаҳон океани сатҳи кўтарилиши ва қадимий вируслар уйғонишига олиб келиши мумкин.
Ҳар ёзда йирик ўрмон ёнғинларидан бохабар бўламиз — тугаб бораётган 2022 йил ҳам истисно бўлмади. Она сайёрамиз билан қандайдир даҳшатли нарса содир бўлмоқда, ҳар бир инсон бундан воқиф бўлиши керак, чунки табиатнинг софлиги учун ҳар биримиз масъулмиз.
Бутун дунёдаги сураткашлар жаҳонда содир бўлаётган фалокатларни тарихга муҳрлаб, жамоатчилик диққат-эътиборини кенг миқёсли бу муаммога жалб қилишмоқда.
Қуйида келтирилаётган фотосуратлар турли сураткашлар томонидан туширилган. Рейтинг Франциянинг Agence France-Presse (AFP) агентлиги томонидан тузилган. Аввал фотосурат, сўнгра унинг таърифи келтирилади.
Бу сурат 2022 йилнинг январида туширилган. Унда Колумбиянинг Гуатавита провинциясидаги эркак ўрмон ёнғинига қарши курашмоқда.
2022 йилнинг июнида фотосуратчи Одд Андерсен Гренландиядаги айсберглардан бирининг чўққисини суратга олди. Сурат марказидаги ложувард сув глобал исиш натижасида музнинг эришидан ҳосил бўлган.
2022 йилнинг сентябрида Хитойдаги энг узун дарё Янгцзи дарёсининг қуриб қолган қисмида ўтирган икки инсоннинг квадрокоптердан олинган сурати тарқалди.
Сентябрда Куба нотинч бўлди — Иэн тўфони улкан тўлқинлар шаклланишига сабабчи бўлди. Суратда ана шундай тўлқинлардан бири Малекон тўғонида йўл белгисини уриб йиқитаётгани акс этган.
Бу фотода Испаниянинг Виланова-де-Сау муниципалитети тасвирланган. Маҳаллий сув ҳавзасида сув сатҳи тушиб кетгани туфайли бир пайтлар сув остида қолиб кетган Сант-Рома-де-Сау черкови вайронлари яна кўриниш берган.
Бу фотосурат эса июн ойида Ироқнинг Ди Қор муҳофазасида олинган. Унда болакай қуриб қолган маҳаллий дарё ўзанидан қолган қайиқ устида сакраб юрибди.
Ёз ойлари бошида Ҳиндистонда кучли ёмғирлар бўлиб ўтди. Айрим туманларда сув тошқини келиб чиқди, айниқса Ассам штати кўп жабр кўрди. Суратда маҳаллий аҳоли тошқиндан вайрон бўлган йўлдан кесиб ўтаётгани тасвирланган.
Калифорния ҳам ўрмон ёнғинлари исканжасида қолди. Улар бир-икки йил аввал содир бўлгани каби даҳшатли бўлди. Суратда Калифорниядаги Марипоза аҳоли пунктининг тутунга тўлган осмони тасвирланган.
Ўт ўчирувчилар Калифорниядаги Ҳемет шаҳри яқинида ёнғинни тийиб туриш чизиғини яратиш устида бош қотиришмоқда.
Бу фотосурат Алп тоғларида 2022 йилнинг июлида олинган. Унда Рон музлигининг эриб кетиши олдини олиш учун изоляцион материал билан қопланганини кўриш мумкин. Бу музлик Урия Алпларидаги энг катта музлик ҳисобланади.
Айни шу дақиқаларда Мексикадаги Юкатан яриморолининг жанубий-шарқий қисмида «Майя поезди» темирйўли қурилиши жадал олиб борилмоқда. У 1500 км узунликка эга бўлади ва майя цивилизациясининг асосий осори-атиқаларини боғлайди. Лойиҳа қарийб 10 млрд долларга тенг ва қаттиқ танқид остига олинмоқда. Лойиҳа муаллифлари ўрмонларни кесиб, табиатга зиён етказиш билан бирга, ҳали тадқиқ этилмаган қадимий гўшаларни ҳам вайрон қилишлари мумкин.
Суратда Калифорниядаги парклардан бирида рўй берган ёнғинда мўйловлари куйган мушукча тасвирланган.
Ушбу фотосурат 2022 йилнинг сентябрида Амазонкадаги Мапингуари паркида содир бўлган ёнғин чоғида туширилган.
2022 йилнинг бошида Пекинда қишки олимпиада бўлиб ўтди. Суратда Янгцин тоғидаги тезкор тушиш трассаси тасвирланган. У ерда қор қарийб йўқ.
2022 йилнинг 11 августи эрта тонгида Франция жанубий-ғарбида даҳшатли ёнғин бошланди. Олов фонида хавфли масофага яқинлашган инсонни кўриш мумкин.
Франция жанубий-ғарбидаги ўрмон ёнғинларининг оқибати ҳақида сўзловчи яна бир фотосурат.
Мармолада музлигининг ўпирилиб тушиши — 2022 йилда юз берган ва глобал исиш оқибатларини кўрсатувчи яна бир ҳодиса. Италиядаги Мармолада тоғида рекорд +10 даража иссиқ кузатилган ва музлик ўпирилиб тушган. Воқеада 11 киши ҳалок бўлган, 8 киши яраланган.
2022 йил февралида Покистоннинг Балужистон вилоятида кучли муссон ёмғирлари туфайли сув тошқинлари келиб чиқди. Суратда болаларни хавфсиз жойга ўтказишда сунъий йўлдошли антенна товоғидан фойдаланишгани акс этган.
Ҳабашистоннинг Ирестено шаҳридан у қадар узоқ бўлмаган қуриб қолган сув ҳавзасида турган сувсизликдан эти суягига ёпишиб қолган сигир.
Швейцариянинг Зас-Фе курорт шаҳри яқинидаги эриётган музликни кузатаётган туристлар.
Ўрмончи Марокашдаги Ксар-ал-Кабир шаҳрида рўй берган ёнғиндан қочмоқда.
Бу суратда Швейцариянинг ғарбидаги Дяблере тоғли ҳудуди қуш парвози баландлигидан кўрсатилган. 2000 йил давомида у қор билан қопланган гўша бўлган, бугунги манзара инсонни ҳайиқтиради.
Покистон туманларидан бирида 2022 йил августида сув тошқинидан жабр кўрган эркак ва унинг боласи.
Одамлар Франция жанубий-ғарбидаги барханлардан юриб бормоқда. Фонда ўрмон ёнғини тутуни.
Флориданинг Форт-Майерс-Бич шаҳарчаси турғуни Иэн тўфони ўтганидан кейин турли чиқитларни йиғиштирмоқда.
Австралия Давлат ёввойи табиат хизмати ходимлари 2022 йил сентябрида Тасмания ороли соҳилларига чиқиб қолган 200 га яқин гриндларнинг таналарини текширишмоқда. Гриндлар — делфинсимонлар турига кирувчи сут эмизувчилар. Уларнинг ўлимига сабаб атроф-муҳит ифлосланиши ҳам, глобал исиш бўлиши ҳам мумкин.
Йигит Конго Демократик Республикасидаги приматлар реабилитация марказида шимпанзе билан ўйнамоқда. Айтишларича у бу ерга 14 йилдан буён ишлайди.
Зимбабведаги миллий парклар қуролланган қўриқчиси фил суяклари қуршовида.
Бу фото 2022 йил апрелида суратга олинган. Унда Колумбия пойтахти Богота шаҳридаги дарёнинг ифлосланиши натижасида пайдо бўлган кўпик тасвирланган.
Оқ айиқ Гудзон қўлтиғида ухламоқда. Бизнинг давримизга келиб шундай йирик жониворларнинг ҳам кун кўриши қийинлашмоқда.
2022 йилнинг 4 январида туширилган ушбу фотосуратда Дубай шаҳри яқинида ўтлаб юрган антилопалар тасвирланган. Юқори технологияли шаҳар ва ёввойи табиат бир-бирига нақадар яқин жойлашиши мумкинлигини кўрсатувчи ажойиб кадр. Дубайда юқори технология жуда кўп, у ерда яқинда “космик туризм” учун ҳаттоки Ойнинг нусхаси пайдо бўлади.
Фотосуратчи Аргентинадаги Ла-Кантера пляжида туриб улкан китнинг қуйруғини расмга туширишга муваффақ бўлди.
Киапи Лакупанаи исмли эркак бутун умрини филларга ғамхўрлик қилишга бағишлади. Суратда у Кениядаги қўриқхоналардан бирида икки фил боласи билан ўйнамоқда.
Боливиянинг Пунака Тинта Мария шаҳридан унча узоқ бўлмаган айни пайтда қуриб қолган Поопо кўлида ташлаб кетилган қайиқнинг юқоридан кўриниши.
2022 йил сентябрида фотосуратчилардан бири Марказий Американинг у қадар катта бўлмаган давлати — Салвадордаги Серрон-Гранде қўриқхонасида пластик ва шиша чиқиндилар орасидан сув ичишга келган отни суратга туширган.
Ўрдун дарёсининг водийсида жойлашган қайта ишланувчи пластиклар чиқиндихонасида тизилиб олган лайлаклар.
Бразилиядаги трансамазон шоссеси (BR-230) атрофидаги ёқиб юборилган ўрмон белбоғи. Бу йўл узунлиги бўйича Бразилияда учинчи ўринда туради, уни қуриш учун жуда кўплаб дарахтлар йўқ қилиб юборилган.
Фотогалереядаги бошқа суратлардан фарқли ўлароқ, ушбу суратда гўзаллик акс этган — бу Италиядаги «Дарахтлар кутубхонаси» ботаника боғининг бир қисми. Кўрсатилган мажмуа «Гуллар ва вертикал ўрмон» деб аталади.
Австралиянинг Питт-Таун (Сидней штати) шаҳри аҳли Ҳоксбери дарёсининг ўзандан тошиб чиқиши оқибатларини томоша қилишмоқда.
Луосинг Дун — Марказий Хитойда жойлашган суви энг чучук Поянг кўлидаги кичик оролча. Унинг энг баланд қисмида қадимги замонларда ибодатхоналар қурилган. Вақт ўтиши билан улар сувга ғарқ бўлган. Бугун Поянг ўз сув захираларидан жудо бўлаётгани сабаб қадимий ибодатхоналар яна кўриниш бера бошлади.
Туристлар Франция жанубида содир бўлган ўрмон ёнғинларини узоқдан кузатиб туришибди.
Оқ айиқ Гудзон қўлтиғида чўмилиб чиққач терисини силкитмоқда.
Бу фотосуратни компьютер иш столига ҳам жойлаштириш мумкин. Унда Финландиянинг Лапландия ўрмонларида ўтлаб юрган шимол буғуси тасвирланган.
Одамлар Ҳондурасдаги чиқиндилар билан тўлиб кетган Омоа пляжида чўмилишмоқда.
Ўт ўчирувчилар Португалиядаги ўрмон ёнғинини ўчириб бўлгач, сув ичиб, дам олишмоқда. Фотосурат 2022 йил августида туширилган.
Фотосуратда Ҳиндистондаги ифлосланган ва қуйқаларга тўла Ямуна дарёсида солда сузиб бораётган одам тасвирланган. У иккиламчи хомашё йиғиш билан шуғулланади.
Ўт ўчирувчи Португалиядаги катта ўрмонни қамраб олган ёнғинни ўчирмоқда.
Португалиядаги кичикроқ уй эгаси ўрмон ёнғини тарқалишини хавотир билан кузатмоқда.
Қуш парвози баландлигидан Францияда 2022 йил ёзида рўй берган ўрмон ёнғинлари оқибатлари аниқ кўриниб турибди. Буларнинг барчаси ёниб кўмирга айланган дарахтлардан иборат қаторлар.
Фотосурат 2022 йилнинг 16 июнида туширилган. Унда Германиянинг Болтиқ денгизидаги Рюген оролидан шимолий-шарқда жойлашган шамол электр станцияси тасвирланган.
Мавзуга оид
16:34 / 18.11.2024
“Манзил”: Денгиз сатҳидан 3000 метр баландликдаги кўл – Арашан булоққа саёҳат
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
18:18 / 12.11.2024
Жаҳонда 10 йил давомидаги табиий офатлардан кўрилган зарар 2 триллион доллардан ошди
16:17 / 07.11.2024