Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексикада 7 нафар ўзбекистонлик гаровга олинди
Ўзбекистонликлар Мексиканинг Гомес-Паласио шаҳрида жойлашган уйлардан бирида сақланган.
El Siglo de Torreon нашри хабарига кўра, жабрланганлар орасида беш нафар эркак, бир аёл ва вояга етмаган бола бор.
Нашрнинг ёзишича, улар автобусда Мексиканинг шимоли-ғарбий қисмидаги Қуйи шимолий Калифорния штатига кетаётган пайтида, Гомес-Паласио шаҳрида тўхташ вақтида ҳужумга учраган.
Жиноятчилар ўзбекистонликлардан 1200 доллар талаб қилишган, фуқароларда эса пул бўлмаган. Шу боис номаълум шахслар жабрланувчиларни шахсий уйга олиб келиб, пул талаб қилган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ўзбекистонликларни озод этиб, ҳимоя ва ёрдам кўрсатиш учун миллий миграция институтига юборган.
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ва Ташқи ишлар вазирлиги юқоридаги маълумотларга ҳозирча изоҳ бермаган.
Мавзуга оид
23:19 / 21.05.2025
Тошкентда Мексика ва Европа орқали АҚШга юборишни ваъда қилганлар ушланди
15:18 / 18.05.2025
Ню Йоркда Мексика ҳарбий кемаси Бруклин кўпригига урилди. Қурбонлар бор
20:02 / 13.05.2025
Мексикада мэрликка номзод сайловолди митингида отиб кетилди
00:27 / 10.05.2025