Ўзбекистон | 11:22 / 13.12.2022
23814
1 дақиқада ўқилади

Навоийда овчилар тасқара овлашди

Ўзбекистонда Қизил китобга киритилган мазкур қуш турини овлаш тақиқланган. Овчилар бу ҳаракати билан жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.  

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Шуҳрат Бобоқулов исмли фуқаро ижтимоий тармоқларда ов жараёнида шериги билан тушган суратларни улашиб, мақтанган. Суратларда овчилар томонидан Ўзбекистонда овланиши тақиқланган қуш ҳам овланганлигини кўриш мумкин.

Жумладан, овчилар бургутга ўхшаш йирик қушни кўтариб суратга тушишган. Навоий вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, бу тасқара қуши ҳисобланади. Ушбу қуш тури Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ва уни Ўзбекистон ҳудудида овлаш тақиқланган.

Жиноят кодексининг 202-моддасига кўра, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ҳайвонот ёки ўсимлик дунёси турларини нобуд қилиш базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.  

Мавзуга оид