Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 11:19 / 13.12.2022
7502
1 дақиқада ўқилади
Рекламада ота-оналар ва тарбиячиларни обрўсизлантириш тақиқланади
Рекламада ота-оналар ва тарбиячиларни обрўсизлантириш мумкин эмас. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали ёзмоқда.
Вояга етмаганларни улар ишончини ва тажрибаси етишмаслигини суиистеъмол қилишлардан ҳимоя этиш мақсадида рекламада қуйидагилар тақиқланади:
- вояга етмаганларнинг истеъмол қилиши тақиқланган товарларни истеъмол қилаётган ёки улардан фойдаланаётган вояга етмаганлар тасвирларидан фойдаланиш;
- хавфли вазиятларда, улар ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи хатти-ҳаракатларни содир этишга, ўз соғлигига зарар етказишга ундовчи вазиятларда вояга етмаганларни намойиш этишдан фойдаланиш;
- вояга етмаганларни товарларни олишга даъват қилиш ёки реклама қилинаётган товарларни олишни илтимос қилиб учинчи шахсларга мурожаат этишга ундаш;
- ҳақиқий ёки ўйинчоқ қуролдан фойдаланиш;
- ота-оналар ва тарбиячиларни обрўсизлантириш, вояга етмаганлар уларга бўлган ишончига путур етказиш;
- вояга етмаганлар олиши ёки истеъмол қилиши тақиқланган товарларни вояга етмаганлар учун мўлжалланган телеканалларда, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларда реклама қилиш.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
16:17 / 03.05.2025
Тошкентда рухсатсиз ўрнатилган реклама, баннер ва пешлавҳалар олиб ташланмоқда
16:31 / 28.04.2025
Умрага оид реклама қонунчилигини бузганлар жазоланди
23:07 / 17.04.2025
АҚШ суди Googleʼни онлайн реклама бозорида монополист деб топди
08:40 / 26.03.2025