Сурхондарёда Қизил китобга киритилган дарахтлар кесилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Сурхондарё вилоят экология бошқармаси маълумотида кесилган дарахтлар сони 51 туп деб берилганди. Вилоят прокуратураси маълумотида уларнинг сони 38 туп экани айтилган.
Аввалроқ, Kun.uz’да Бойсун давлат ўрмон хўжалигида 51 туп дарахт кесиб кетилгани ҳақида хабар берилганди. Вилоят прокуратурасининг хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Маълум қилинишича, вилоят экология бошқармаси ходимлари томонидан Бойсун давлат ўрмон хўжалиги “Мачай” ўрмон бўлимида текширув олиб борилганда, Қизил китобга киритилган Зарафшон арчаси, Шумтол, Учкад ва заранг каби 38 туп дарахт шикастлантирилгани оқибатида ўсимлик дунёсига жами 560 млн 550 минг сўмлик модий зарар етказилгани бўйича хулоса берилган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан 2022 йил 12 декабр куни Бойсун тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 202-моддаси 3-қисми “ж” банди (ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:18 / 15.11.2024
Янгийўлда 5 туп дарахтни кесиб ташлаган шахс табиатга 533 млн сўм зарар етказди
17:40 / 08.11.2024
“Дунёдаги дарахтларнинг 38 фоизи йўқолиб кетиш хавфи остида” – IUCN
20:35 / 07.11.2024
2 туп чинорни кесган шахс табиатга 199 миллион сўм зарар етказди
18:18 / 06.11.2024