Ўзбекистон | 10:22 / 13.12.2022
8442
1 дақиқада ўқилади

Халқаро рейтингга кирган ОТМни тугатган кадрларга 12 млн сўмгача устама берилади

Халқаро рейтингларга кирган ОТМни тугатган ёш кадрларга 12 млн сўмгача, илмий даража олганларга эса 22,5 млн сўмгача устама берилади. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова маълум қилди.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, халқаро рейтингларга кирган хорижий ОТМларни тамомлаган ёш мутахассисларга базавий ҳисоблаш миқдори бўйича устамалар тўланади.

Улар қуйидагича:

  • рейтингда 1-100-ўрин: бакалавр — БҲМ 30 баробари (9 млн сўм), магистратура — 40 баробари, (12 млн сўм), илмий даража учун — 75 баробари (22,5 млн сўм).
  • рейтингда 101-300-ўрин: бакалавр — 20 баробари (6 млн сўм), магистратура 30 баробари (9 млн сўм), илмий даража учун — 60 баробари миқдорда (18 млн сўм);
  • рейтингда 301-500-ўрин: бакалавр — 15 баробари (4,5 млн сўм), магистратура — 20 баробари (6 млн сўм) ва илмий даража учун — 50 баробари миқдорида (15 млн сўм) устама берилади.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид