Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2 кун ичида 34 мингта хонадонга бир ойга етадиган светдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
12-13 декабр кунлари ўтказилган рейдларда ҳудудларда 192 та истеъмолчи электр энергиясидан ноқонуний фойдаланаётгани аниқланган. Бундай ҳолатларнинг энг кўпи Андижон вилоятига тўғри келмоқда.
12 декабрдаги президент қарорига мувофиқ, 2023 йил 1 апрелгача Энергетика вазирлиги ҳузуридаги инспекциялар томонидан тадбиркорлик субъектларини уларнинг молиявий-иқтисодий фаолиятига аралашмаган ҳолда энергия ресурсларидан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларини, истисно тариқасида, бизнес омбудсман билан келишмасдан текширишга рухсат берилди.
Шунга кўра, “Ўзэнергоинспекция” томонидан электр таъминоти корхоналари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда жойларда рейдлар ўтказилмоқда.
Энергетика вазирлиги ахборотига кўра, 12-13 декабр кунлари ўтказилган назорат тадбирлари натижасида ҳудудларда 192 та истеъмолчи томонидан 6,8 млн кВт⋅соат миқдордаги электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, энергетика тизимига жами 3,1 млрд сўм қийматда зарар келтирилгани маълум бўлган. Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилган.
Бу ҳажмдаги электр энергияси ўрта ҳисобда 34 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг миқдорни ташкил қилади.
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи – Андижон, Сирдарё ва Бухоро вилоятларида аниқланган.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
18:43 / 24.05.2025