Ўзбекистон | 10:14 / 14.12.2022
4952
1 дақиқада ўқилади

Нотариус томонидан кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш битимини тасдиқлаш регламенти ўзгаради

Ўзбекистон ҳукумати айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади. Тегишли ҳужжат лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Фото: 123RF

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлаш маъмурий регламенти ўзгаради.

Нотариуслар томонидан мулкдорлар бошқарувчи олдида қарздорлиги мавжуд бўлган тақдирда, унинг миқдори уй-жойларга бўлган мулк ҳуқуқини расмийлаштиришда тегишли шартномада акс эттирилади ва янги мулкдор ушбу қарздорлик ҳақида огоҳлантирилади.

Бунда бошқарувчи олдида қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотлар нотариус томонидан идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан тизим орқали автоматик тарзда ёки курьерлик хизматидан фойдаланган ҳолда олинади.

Кўп квартирали уй-жойдаги умумий мол-мулк айрим қисмларини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги умумий улушли мулк барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинган қарор белгиланган тартибда нотариал тасдиқланган тақдирда мулк ҳуқуқи вужудга келишини ва бошқа шахсга ўтишини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади ҳамда давлат рўйхатидан ўтказишга асос бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид